loader
Foto

Олий муфтий: Бизга бирлик ва ҳамжиматлик керак

«Ҳурматли ватандошлар! Бундан 30 йил аввал аждодларимиз орзу қилган мустақилликка эришдик. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бугун ана шу мустақилликни асраб-авайлаш ҳар бир Қозоғистон фуқаросининг муқаддас бурчидир. Тинчликдан маҳрум давлат юлдузсиз осмонга ўхшайди. Юртда тинчлик, осойишталик бўлмаса, ҳеч нарсадан фойда бўлмаслигини ҳамма билади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Ер юзида тинчлик ҳукмрон бўлганидан кейин исён қилманглар», деди. Ҳозир, азиз биродарлар, барчамизга бирлик ва ҳамжиҳатлик керак. Шундай экан, Аллоҳдан юрт бирлигини, тинч-осойишталигини сўрайлик. Юрт бирлигига ҳисса қўшишга ҳаракат қилайлик. Аллоҳ Таоло юртимизни баракотли қилсин», деди Олий муфтий.

Ўз мурожаатида Наурызбай кажы Таганулы Аллоҳ Таоло қозоқ халқига мустаҳкам бирлик, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик ато этишини тилади.

Қозоғистон мусулмонлари идораси халқни босиқликка чақирди

Қозоғистон мусулмонлари идораси мамлакатдаги вазиятдан хавотир билдириб, аҳолини вазминликка ва осойишталикни сақлашга чақирди.

«Умид қиламизки, муаммо ўз ечимини топади, барча диндорларни мамлакатда ўзаро ҳамжиҳатлик ва барқарорлик ўрнатилиши учун дуо қилишга чақирамиз. Ахир, ҳозир энг муҳими, мамлакатимиз аҳолиси хавфсизлигидир.

Мусулмонлар доимо тинчлик, вазминлик ва бирдамликка интиладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида шундай деганлар: “Ҳақиқий мусулмон на қўли билан, на сўзи билан бошқа одамларга зарар етказма йдиган кишидир”. Шундай экан, мана шундай мураккаб даврда мамлакатимиз хавфсизлиги ва осойишталигини асраш устувор вазифа эканини унутмаслигимиз керак», – дейилади идора баёнотида.

Идора аҳолини иғволарга ва ёлғон чақириқларга берилмасликка, мамлакат бирлиги ва хавфсизлигини асраш учун ўйлаб иш қилишга чақирди ҳамда мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш учун кучларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.