loader
Foto

Қозоғистонда КХШТ (ОДКБ) кучларига Россия ҳаво-десант кучлари қўмондони Сердюков бош бўлади. У Қримни босиб олишда ҳам иштирок этган эди

Россия Қозоғистонга 45-ҳаво-десант махсус кучлар бригадаси, 98-ҳаво-десант дивизияси ва 31-алоҳида ҳаво-десант бригадаси бўлинмаларини юборди. Мудофаа вазирлиги барча ҳарбий хизматчилар жанговар тажрибага эга эканлигини айтди.

Сердюковнинг таржимаи ҳолидан маълумки, у Биринчи ва Иккичи чечен урушида, ҳарбий-десант йиғма батальонининг Приштинага юриши ва Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияларида қатнашган. 2014 йил Қримни Россияга қўшиб олишда қатнашган ва шу сабабли Украинанинг санкциялар рўйхатига киритилган. Хусусан, "Известия" уни Қрим воқеалариниг "ажойиб ташкилотчиси" деб атаган.

Ҳаво-десант кучлари қўмондони "Ватан олдидаги хизматлари учун", II ва III даражали орденлар билан, шунингдек, Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.