loader
Foto

Назарбоев укаси Бўлат ҳам мамлакатдан қочиб кетди

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган ҳужжатга кўра, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Бўлат Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидан ўтган.

Ҳужжатда кўрсатилишича, Бўлат Назарбоев Қирғизистон ҳудудига 2022 йил 6 январь куни соат 5:36 да автомобилда кириб келган.

24.kg манбаларидан маълум бўлишича, Нурсултон Назарбоевнинг укаси ҳақиқатда "Ак-Жол - автодорожный" (КР) - "Кордай-автодорожный" (РК) пункти орқали чегарадан ўтган.

"Бўлат Назарбоев Қирғизистон ҳудудига 6 январда кириб келди. Бироқ шу куниёқ "Манас" аэропортидан Бишкек – Дубай йўналиши бўйича учиб кетди", - хабар қилишди таҳририятга.

ГНКБ чегара хизмати маълумотлар махфийлигини баҳона қилиб, бу ахборотга изоҳ беришдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни "Манас" аэропортидан Абу-Дабига Bombardier Global Express самолети учиб келди, у Назарбоевнинг самолети ҳисобланади. Худди шу тундаёқ самолет учиб кетди.

Бўлат Назарбоев - Нурсултон Назарбоевнинг укаси. ОАВ хабар қилишича, республиканинг биринчи раҳбари қариндоши сон-саноқсиз бойликларга эга, лекин расман давлат хизматида ишламаган.