Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев 14 январга ўтар кечаси, тахминан соат 03:00 да Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам станциясига ташриф буюриб, чақирув маркази ва тез тиббий ёрдам ходимлари фаолияти билан танишди.
Вазир топшириғига кўра, станцияга ҳайдовчилар билан бирга 40 та замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам машинаси бириктирилган. Шунингдек, call-марказ фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида операторлар учун қўшимча 30 та иш ўрни яратилди.
Тез тиббий ёрдам бригадалари фаолияти тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида уларга қўшимча равишда 100 дона планшет тақдим этилди.
Шунингдек, бугундан бошлаб бригадаларга коронавирусга қарши дори воситалари тўплами – «Covid-box» керакли миқдорда ажратила бошлайди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг 12 туманида 12 та махсус COVID-поликлиникалари ташкил этилган. Шунингдек, 12 та кўп тармоқли ва 66 та оилавий поликлиникада коронавирус ҳолатларини самарали ҳал этиш учун махсус мобил гуруҳлар ташкил этилган.