loader
Foto

"Уруш ноғоралари" янграмоқда - бизнинг таҳлилларимиз

Қадимги рус эртакларида тулки ҳар доим кулранг бўрини алдаб келган, бу бўри ролини, афтидан, ҳозир Владимир Путин ўйнаши керак. Аммо уни алдамасликлари ва яна фириб бермасликлари учун декабрда тўғридан-тўғри мурожаат пайтида айтганидек, у ўзининг асл моҳиятини кўрсатиши ва таҳдидли тарзда бўкириши керак эди.

Шундай бўлди ҳам. Аввалига Москва триатлон деб атаган мунозаралар натижаларини шарҳлар экан, Россия ТИВ раҳбарияти “ажойиб учрашув” ҳақида гапириб, “дилдан суҳбат” бўлиб ўтганини ва умуман, фойдали "силкитиш" содир бўлганлигини маълум қилди.

Аммо улар президент Путин буларнинг барчасини қандай қабул қилишини ва умуман унинг фикру-зикрида нима борлигини билишадими? Бу саволнинг жавоби «йўқ» эканлиги эҳтимоли юқори.

Тез орада Путиннинг муносабати унинг матбуот котиби Дмитрий Песков томонидан билдирилди. У АҚШ ва НАТО билан музокараларни муваффақиятсиз деб атади, эришилган ўша кичик ижобий дақиқалар асосий саволга - НАТОнинг шарққа кенгайишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бермади. Яъни, триатлон аҳамиятсиз бўлиб чиқди - велосипедчилар ўриндиқларидан йиқилиб, балчиққа ботишди.

Бунга қўшимча равишда биринчи учрашувда Россия делегацияси раҳбари - вазир ўринбосари Сергей Рябковнинг изоҳлари ҳам эътиборга лойиқ. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО Москванинг асосий талабларига “йўқ” деб жавоб берган. Ва шу сабабли, "яқин кунларда яна музокаралар столига ўтириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ".

Яъни, эндигина бошланган мулоқот яна номаълум муддатга тўхтатилади ва учрашувларнинг бир нечта ижобий жиҳатларидан бири - Москва ва Брюсселда Россия-НАТО миссиясининг қайта тикланиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Дипломатлар ва ҳарбийлар Путинга учрашувлар натижалари ҳақида хабар берганида нима бўлганини тахмин қилиш мумкин. Катта эҳтимол билан, кулранг бўри - Олий қўмондон НАТОни шу қадар узоққа юборишни буюрганки, маърузачилар хонадан учиб кетишди.

Владимир Путин бу учрашувлардан нимани кутганди ўзи? Қўшма Штатлар ва бошқа НАТО давлатлари ростланиб, честь бериши ва: "Хўп бўлади! Украина ҳеч қачон НАТОга кирмайди!” дейишиними?

Ғарб аллақачон Москвага икки томоннинг сиёсий маневр майдонини босқичма-босқич кенгайтиришга ёрдам берадиган ва ҳеч бўлмаганда бирор нарса бўйича келишиб олишга ҳаракат қиладиган баъзи сабабларни берди. Мисол учун, НАТО аъзолари Украина ҳудудида ҳужумкор ракеталарни (бу Путинни жуда хавотирга солмоқда) жойлаштирмасликка ваъда беришди ва чегаралар яқинидаги ҳарбий маневрларни қисқартиришни муҳокама қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Аммо бу Кремл учун этарли эмас эди, у бош мукофотни - барча вақт давомида қўшилмаган Украинани олмади.

Потомак қирғоқларидан ҳам даҳшатли огоҳлантиришлар изи келмоқда. Президент Байденнинг ёрдамчиси Джейк Салливан Россия Украинага ҳужум қилиш учун баҳона уйдираётган бўлиши мумкинлигини айтди, дейди у разведка маълумотларига кўра. Улар Киевни ўз қўшинларига ҳужум тайёрлаётганликда айблаб, Россия Украинага бостириб кириш учун баҳона “тўқишга” ҳаракат қилишини тахмин қилди.

Салливан, шунингдек, Қўшма Штатлар яқин 24 соат ичида Россиянинг Украинага оид "сценарийси" ҳақидаги маълумотларни эълон қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, Вашингтон Россия Думасининг энг қизғин аъзолари ўртасида Америкадан фарқли ўлароқ, Москва Лотин Америкасидаги учта дўст давлати - Венесуела, Никарагуа ва Кубада қуролларини жойлаштириши мумкинлиги ҳақида бошланган муҳокамани пайқади.

Бу нимани англатади - "Кариб денгизи инқирози 2:0"ми? Ўттиз йил давомида Лотин Америкаси қитъасининг сўл режимлари билан шуғулланган ушбу сатрлар муаллифи бу версияга шубҳа қилади. Куба ҳали ҳам Байденнинг Америкаси билан яхши муносабатларга умид қилмоқда (ҳар ҳолда икки давлат ўртасидаги савдо фақат ўсиб бормоқда). Венесуела Эрон ёрдамида мамлакатда нефт қазиб олишни кескин оширди, ўзини империалистларнинг санкцияларига дахлсиз ҳис қилди, аммо уларга очиқ қарши чиқиши даргумон. Ҳатто Даниел Ортега ва унинг хотинидан биорат диктаторлар дуэти ҳам ўз ҳудудида ракеталарни жойлаштиришга рози бўлмаса керак, гарчи у ҳар доим пул учун қўшиқ айтиш ва рақсга тушишга ҳам тайёр бўлса-да.

Аммо Россия Федератсияси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва асосий «қирғий»лардан бири Сергей Рябков, Хрушчев айтганидек, "Американинг шимига кирпи солиш"га қарши эмаслигини, Куба ва Венесуелада Россиянинг ҳарбий инфратузилмасини эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан, у РТВИ телеканалига берган интервьюсида "ҳеч нарсани истисно қилишни истамаслигини" айтди.

Америкалик халқ хизматкорлари ҳам оловга мой сепади. Сайтимиз хабар берганидек, АҚШ Сенати президент Путин, Бош вазир Мишустин ва Россиянинг бошқа етакчи раҳбарларига нисбатан шахсий санкциялар лойиҳасини ишлаб чиқди. Яъни, сенаторлар Гарри Каспаров каби энг радикал россиялик мухолифатчилар кўпдан бери таклиф қилиб келаётган кураш йўлини танладилар: улар Путинга, унинг пойтахтига, унинг атрофидаги олигархларга зарба беришлари керак, бу Кремл режими учун Ахилл товонидир.

Оқ уй томонидан бу санкцияларнинг маъқулланиши деярли ақл бовар қилмайди, чунки гап ядровий давлатнинг юқори раҳбариятига тўғридан-тўғри ҳужум ҳақида кетяпти.

Аммо буларнинг барчаси фақат паранойя ва умумий ўзаро муҳитни яратади - энди шунчаки ишончсизлик эмас, балки у ҳар қандай вақтда авж олиши мумкин бўлган даҳшатли ғазаб. АҚШнинг ЕХҲТдаги элчиси Майкл Карпентер таъкидлаганидек, Европада "уруш ноғораси" янгради.

Агар учта учрашув арафасида ҳам Ғарб оммавий ахборот воситаларининг хабарларига қарамай, Россиянинг Украинага қарши ҳарбий операцияси эҳтимолига кам одам ишонган бўлса, энди "ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди". Мана шундай "триатлон" ва янги йил ва эски бахтнинг бошланиши юзага келди.