Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси - Айсултан ёки ижтимоий тармоқларда ўзини Айсултан Рахат деб атайди - Facebook саҳифасида Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраганини айтган. Буни у оиласи томонидан босимга уринишлар ва ўз хавфсизлиги учун қўрққанлиги билан изоҳлаган, у гўё "Қозоғистон элитаси" да билан "кенг кўламли коррупция" ҳақида маълумотга эга. Аввалроқ уни ўғирлаб кетишга ҳаракат қилганларини ҳам айтган. Қозоғистон расмийлари Айсултан Назарбоевнинг баёнотларига изоҳ бергани йўқ. У нимаси билан танилган? DW баъзи фактларни тўплади.
Айсултан Назарбоев ким ўзи?
Айсултан Назарбоев 1990 йил 26 августда Қозоғистон президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоева ва унинг машҳур турмуш ўртоғи, қозоғистонлик сиёсатчи, дипломат ва тадбиркор, марҳум Рахат Алиев оиласида туғилган. Қозоғистондан Австрияга қочиб кетган ва расмий маълумотларга кўра, у ерда қамоқхонада ўз жонига қасд қилган.
Қозоғистонда Алиев бир қатор оғир жиноятлар, жумладан, қотиллик уюштириш ва давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Европада ҳам қотиллик ва пул ювишда тергов қилинган. Қозоғистонда судланганидан сўнг Алиевнинг Қозоғистон собиқ президентининг қизи, Айсултон Назарбоевнинг онаси Дариға Назарбоева билан никоҳи сиртдан бекор қилинган.
Бироқ, Айсултаннинг сўзларига кўра, у 1990 йилдан 2019 йилгача Қозоғистон президенти лавозимида ишлаган Нурсултон Назарбоевнинг набираси эмас, балки ўғли. Айсултан бобосининг аслида отаси эканлиги ҳақида марҳум Алиевнинг архивидан билиб олган. Ушбу маълумот расмий тасдиқланмаган.
Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, Айсултан Остонадаги “Халқаро узлуксиз таълим коллежи”да, шунингдек, Австриядаги “Америка халқаро мактаби” интернат-пансионида таҳсил олган. 2010 йилда Сандхерст Британия Қироллик Ҳарбий Академиясини тамомлаган. 2012 йилда у Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармасида иш бошлади ва у ерда атиги бир йил хизмат қилди.
2013 йилнинг ёзида Айсултан Назарбоев тадбиркор Қайрат Боранбаевнинг қизи, ўша пайтда “Казросгаз” бош директори бўлган Алима Боранбаевага уйланди. Уч йил ўтгач, эр-хотиннинг қизи Амели, кейин эса Султон исмли ўғли туғилди. Айсултан Назарбоев ўзининг собиқ қайнотасини “Россия ва Қозоғистон ҳукумати ўртасидаги йирик коррупцияга” алоқадор деб ҳисоблайди. Гап Россиянинг "Газпром" компанияси Қозоғистон газини сотиб оладиган шартнома ҳақида кетмоқда. "Қозоғистонга келсак, йилига 700 миллион долларга яқин фойда Тимур Қулибоев ва менинг собиқ қайнотам Қайрат Боранбоев ўртасида бўлинади", - дейди Айсултан.
Айсултан Назарбоевнинг спортдаги карьераси
2017 йилда Айсултан Назарбоев Қозоғистон футбол федерацияси вице-президенти лавозимини эгаллаган ҳамда халқаро ташкилотлар ФИФА, УEФА ва миллий ассоциациялар билан алоқаларга масъул бўлган. Ваҳоланки, у бу ерда атиги 7 ой ишлаган.
Айсултан Назарбоев Австриянинг “Адмира Ваккер” клубида футбол ўйнашни отасининг Австриядаги элчи сифатида хизмат қилган пайтларда бошлаган. Президент Назарбоевнинг набираси Қозоғистон биринчи лигасида пойтахтнинг “Рахат” жамоасида тўп сурган. 2006 йилги футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этган. У "Челси" академиясида уч ой ўтказди. 2007 йилда Портсмут ёшлар жамоасида бир мавсум ўйнаб, Англия чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди.
Жанжаллар, гиёҳвандлик, қамоқхона
2017 йилда Айсултан Назарбоевнинг номи шов-шувли жанжал муносабати билан тилга олинган эди. Иккинчи жаҳон урушининг афсонавий қаҳрамони генерал Иван Панфиловнинг эваралари, Ержан ва Асқар Бримжановлар ишлаган хўжалик бошқармаси италиялик дизайнерлар лойиҳаси бўйича Айсултан Назарбоевнинг элита квартирасида таъмирлашни амалга ошириши керак эди. Аммо улар таъмирлашни якунлай олмадилар. Суд жараёнларидан сўнг Панфиловнинг эвараларининг ҳар бири етти йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бироқ бир ой ўтиб улар оқланди.
Ўшандаёқ, 2017 йил, Айсултан Назарбаев Facebook оркали гиёҳванд моддалари истеъмол қилгани ва гиёҳвандликдан даволангани ҳақида маълум қилди. 2019 йил октябрида у британ полициячисига ҳужум қилгани сабабли Лондонда бир йил шартли қамоқ, жарима ва мажбурий даволанишга ҳукм қилинган.
BBC маълумотларига кўра, Назарбоевнинг иши бўйича ҳукм чиқарган судья Филипп Барбел ўшанда у Айсултан Назарбоевни гаров эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини, бироқ у зудлик билан реабилитация клиникасига, энг яхшиси, гиёҳвандликка чалинган машҳурлар учун мўлжалланган Priory клиникасига бориши шартлигини таъкидлаган. У 2020 йил 20 мартга белгиланган иши бўйича суд мажлиси бошлангунга қадар у ерда қолиши керак эди. ОАВ хабар қилганидек, 2019 йилнинг январида Айсултан Назарбоев Россиядаги гиёҳвандлар учун реабилитация марказида даволанган.
Назарбоевлар оиласида ким аслида ким
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг уч қизи бор. Энг каттаси, Қозоғистон парламенти Сенати раҳбари Дариға Назарбоеванинг уч фарзанди бор. Раҳат Алиев ва Дариға Назарбоеванинг тўнғич ўғли Нурали Алиев қозоғистонлик тадбиркор ва иқтисодчи. У Қозоғистон МСК раиси Аида Имашеванинг қизига уйланган. Яқинда у Қозоғистонда тоғ қоплонлари популяцияси учун курашадиган Snow Leopard Foundation жамғармасини очгани маълум бўлди.
Дариға Назарбоеванинг кенжа қизи Венера Алиева 2000 йил 5 майда туғилган. У аллақачон "Бойқўнғир" фильмида эпизодик роль ўйнашга улгурган ва онаси томонидан ўтказиладиган хайрия тадбирларида мунтазам иштирок этади. 2018 йилнинг июн ойида Венера Алиева Қозоғистондаги нуфузли Чайжунусовлар оиласи вакилига турмушга чиқди. Унинг турмуш ўртоғи Дален Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университетининг юридик факультетини тамомлаган.
Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча қизи Динара Кулибаева Қозоғистоннинг энг бадавлат аёли ҳисобланади. Forbes журнали маълумотларига кўра, 2017 йилда унинг шахсий бойлиги 3,1 миллиард долларга баҳоланган. У бизнесмен Тимур Кулибоевга турмушга чиққан, у 2017 йилда Forbes Kazakhstan журнали томонидан Қозоғистоннинг энг бой тадбиркорлари рўйхатига киритилган, капитали 2,2 миллиард долларга баҳоланган. Бир ўғил ва икки қизи бор.
Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия жамоат арбоби, бир қанча хайрия жамғармалари асосчиси, Қозоғистон президенти маъмуриятида маслаҳатчи бўлиб ишлаган, минерал ичимлик суви ишлаб чиқарувчи йирик компания - "Caspian Industries Ltd" бош директори ва “Eлитстрой” МЧЖ қурилиш компанияси бошқаруви раҳбари. У Қирғизистон собиқ президентининг ўғли Айдар Акаев билан турмуш қурганди. Иккинчи марта у тадбиркор Данияр Хасеновга турмушга чиқди. Унинг ҳозирги турмуш ўртоғи Димаш Досанов, "Казтрансоил" бошқаруви раҳбари. Алиянинг тўрт фарзанди бор.
Назарбоевнинг набираси Исломга қарши чиқди ва Исога ишонишга чақиради
Нурсултон Назарбоевнинг набираси Айсултан Назарбоев Ислом динига қаттиқ танқид билан ташланди ва барчани Исо Масиҳга ишонишга чақирди. Ва негадир у ҳам Владимир Путин билан учрашиш ниятида эди.
Қозоғистоннинг энг қудратли оиласининг гиёҳвандликка мойил аъзоси Facebook даги ҳар бир постида Худони тилга олади. Ва энди у бутун постни уни қўллаб-қувватлайдиган эътиқодга бағишлашга қарор қилди.
"Ягона Худо мендан июндан июлга ўтишда у ерга иккинчи марта уришини айтишимни сўради, аммо бу янада кучлироқ бўлади ва бунинг оқибатлари декабргача давом этади!" – огоҳлантирди Айсултан.
Назарбоевнинг таъкидлашича, айнан Худо Муҳаммадни сохта пайғамбар (астағфируллоҳ), Исломни эса “иблис томонидан яратилган” дин сифатида тан олишни талаб қилади. Шунингдек, қозоқ халқи етакчисининг набираси Исо алайҳиссалом Худонинг мўъжизавий тарзда туғилган ўғли ва дунёнинг қутқарувчиси эканлигини “қонун даражасида” тан олишни талаб қилади. Бундан ташқари, Айсултаннинг фикрича, бу нафақат Қозоғистонда, балки дунёнинг барча мамлакатларида тан олиниши керак.