loader
Foto

Энг даҳшатли қотил атеист (видео)

Бу санани эсдан чиқариш мумкин эмас, ҳар бир ватанини, келажагини ўйлаган шахс ўша даҳшатни ҳозир такрорламаслиги учун қотилнинг номини эслаб қолиш керак.

Ёдимизда

98 йил давомида Россиянинг қоқ марказида, православ черковлари, музейлар, мамлакат раҳбарининг қароргоҳи ёнида қуйидаги каби буйруқлар берган одамнинг расвоси чиққан, ичак-човоғи олиб ташланган жасадини сақлаш учун жамоат онги қанчалик жоҳил бўлиши керак:

«Камида 100 га яқин қулоқлар, бойлар, қонхўрлар осилсин (албатта осилсин, халқ кўриши учун)»;

«Мукофот: ҳар бир осилганга 100.000 р. …»;

«Пенза, Губисполком. … қулоқлар, руҳонийлар ва оқ гвардиячиларга қарши шафқатиз оммавий террор амалга оширилсин»;

«Саратов … ўз бошлиқларингизни тайинлаш ҳамда ҳеч кимдан сўрамасдан ва аҳмоқона қоғозбозликларга йўл қўймасдан, фитначилар ва иккиланувчиларни отиб ташлашни маслаҳат бераман»;

«..биз ҳозир черносотен руҳонийларига қарши энг ҳал қилувчи ва шафқатсиз жангни олиб боришимиз ва уларнинг қаршилигини шундай шафқатсизлик билан тор-мор қилишимиз керакки, улар буни бир неча ўн йиллар давомида унутмасин… Шу муносабат билан реакцион руҳонийлар ва реакцион буржуазия вакиллари қанчалик кўп отиб ташланса, шунча яхши»;

«Суд террорга барҳам бериши эмас, балки уни принципиал равишда, аниқ, сохталикларсиз ва муболағасиз асослаши ва қонунийлаштириши керак»!

Танатоси билан бирга Фрейд ҳақида, некрофилияни «ҳаётга қизиқиш, стимуллар, интилиш ва умидлар, шунингдек, социал воқеликда вайрон қилиш руҳи йўқлиги»нинг оқибати деб ҳисоблайдиган Фромм ҳақида ёзиб ўтирмайман, бу билан психологлар шуғулланаверсин

Мен Ленинга ишонганларнинг барчасига, диний ғояларга кўра (ҳозир ҳаммаси трендда - ҳамма тўсатдан ишонадиган бўлиб қолишди), жасади кўмилмаган киши қандай азобланишини тушунтириб ўтирмайман.

Фақат шуни айтаман - Қизил майдондаги ўликнинг чириш бир асрдан бери Россияни еб юбормоқда.

Ва жирканч жасад дафн қилинмагунча, Россия жонлана олмайди.



Ленин - Россия тарихидаги энг даҳшатли шахс. Россия учун давлат миқёсида Лениндан кўра даҳшатлироқ ва кўпроқ зарар этказадиган биронта ҳам одам йўқ. Шунчаки бундай одам мавжуд эмас. Ҳатто Сталин ҳам Ленинга тақлидчи, гарчи у 30 йил ҳукмронлик қилган бўлса-да. Аммо Ленин Россия давлатини йўқ қилди. Ленин даврида ҳар йили, у ёки бу тарзда, очликдан, очлик окибатида келиб чиққан эпидемиялардан (очлик сунъий эди, большевиклар томонидан махсус уюштирилган, оқ зонада бўлмаган), қизил террордан, қатллардан, ваҳшийликдан 1 миллион 600 мингга яқин одам ҳалок бўлган, ғайритабиий ўлим топган. Бу Сталин давридаги ҳар йилги кўрсаткичлардан кўп. Сталин ҳукмронлиги даврида ҳар йили 1 миллионга яқин одам ўлган. Демак, бу мутлақо даҳшатли шахс, давлатни вайрон қилувчи, Биринчи Жаҳон уруши пайтида душман билан ҳамкорлик қилган, инқилоб ва Россия давлатини йўқ қилиш учун Германиядан 50 миллионга яқин олтин марка олган. Биз буни аниқ биламиз. Урушдан кейин Германия Ташқи ишлар вазирлигининг барча маълумотлари Баварияда америкаликлар томонидан топилган.

Абу Муслим таржимаси



Бу ҳақда тайёрлаган видеомиз: