loader
Foto

Қозоғистон ҳукумати қўлга олинган “халқаро террорчилар” – талончиларнинг учдан бир қисмини озод қилди

"Тақдим этилган маълумотларга кўра, судлар томонидан 3314 нафар шахс маъмурий тартибда қамоққа олинган. Прокурорлар томонидан жазони енгиллаштириш бўйича 1884 та ариза киритилган. Улар кўриб чиқилиши натижасида 1083 нафар шахс озод этилган. 490 нафар фуқарога нисбатан жарима огоҳлантириш билан алмаштирилди”, дейилади президент сайтида эълон қилинган хабарда.

Шанба куни мамлакат бош прокурори Гизат Нурдаулетов давлат раҳбарига ҳисобот берди.

Нурдаулетовнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганларнинг барчасига ҳимоя ва юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган, шикоятлар синчиклаб текширилмоқда.

Қозоғистондаги вазият 2 январ куни, мамлакат ғарбидаги Жанаўзен шаҳрида суюлтирилган газ нархининг кескин ошишига қарши митинглар бошланганидан сўнг кескинлашди. Кейин улар бутун республика бўйлаб иқтисодий ва сиёсий талаблар билан оммавий норозилик намойишларига айланди. Мамлакат расмийларига кўра, бундан бандитлар ва террорчилар фойдаланган, айрим ҳудудларда қирғинлар, маъмурий бинолар, полиция бўлимлари ва дўконларга ҳужумлар бошланган. Мамлакатнинг энг йирик шаҳри Алмати энг кўп жабр кўрди.

5 январдан 19 январгача республикада фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг илтимосига кўра, КХШТ кучлари мамлакатга юборилди. 19 январь куни КХШТ тинчликпарвар кучлари ўз миссиясини якунлади.

Тартибсизликлар вақтида 227 киши ҳалок бўлган, шундан 19 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбийлардир.