loader
Foto

Франция: ҳижобга янги ҳужум

Ўтган ҳафта Франция депутатлари спорт федерациялари томонидан ташкил этиладиган тадбир ва мусобақаларда иштирок етиш чоғида "кўзга ташланадиган диний белгилар кийиш" ни тақиқлаш таклиф этилган қонунчиликка ўзгартириш киритди.

Les Republicains ўнг-қанот гуруҳи томонидан таклиф этилган ўзгартириш ҳижобга ҳавола қилиб, ҳижоб спортчилар хавфсизлигини хавф остига қўйиши мумкинлигини ва спортда бетарафлик зарурлигини таъкидлади.

Ўзгартириш Сенатнинг 160 аъзоси томонидан маъқулланди ва 143 томонидан рад этилди. Франция ҳукумати тузатишга қарши овоз берди.

Франция ўтган йили 18 ёшгача бўлган қизларни жамоат жойларида ҳижоб кийишни тақиқловчи баҳсли "сепаратизм қонун лойиҳаси" га ўзгартириш киритилганидан кейин ғазабга сабаб бўлган.

"Республика тамойилларига ҳурматни мустаҳкамлаш" номли қонун лойиҳаси ижтимоий тармоқлардаги танқидларни ўзига тортди ва "ҳижобимдан қўлингни торт" акциясининг бошланишига олиб келди.

Франция футбол Федерацияси аллақачон расмий учрашувларда аёлларга ҳижоб кийишни тақиқлаб қўйган, бундан ташқари мактабларда ва ҳукумат биноларида ҳижоб тақиқлаб қўйилган.

2024-йилги ёзги Олимпиада ўйинлари Парижда ўтказилишидан буён ўзгартирилган қонунчиликнинг бу воқеага қандай таъсир қилиши ҳозирча аниқ эмас. Сенат ва парламентнинг қуйи палатаси аъзолари тузатишни эълон қилишдан олдин комиссия тузиб, тузатишни ўзгартиришлари мумкин.

1 февралда жаҳон ҳижоб куни нишонланиши сабабли Франция Сенатида овоз бериш дунёвийлик ва бетарафлик ўртасидаги ҳолатига ҳақида саросимага сабаб бўлди.

Инстаграмдаги видеода Nike ва My Protein ME нинг ҳижоб кийган вакили Манал Ростом аёлларни ушбу қарорга қарши кампанияда иштирок этишга чақирди. Шунингдек, у ўз обуначиларини "ўзларини энг қулай ҳис қиладиган кийимда спорт билан шуғулланишни давом эттиришга чақирди".

Twitter фойдаланувчиларидан бирининг  таъкидлашича, француз ҳукумати тизимли равишда мусулмон аёлларни таъқиб қилиб келмоқда.

Спорт тадбирларида ҳижобни тақиқлаш ҳақидаги қарордан сўнг, Le Bondy Blog француз блогида "Мусулмон аёллар жим бўлганда қурбонлар ва гапирганда сиёсий Ислом аскарлари" сарлавҳали мақола чоп этилди

Шуниси эътиборга лойиқки, бу ҳикоя Ҳиндистондаги исломофобик истерия билан деярли бир вақтнинг ўзида содир бўлади, бу ерда қизлар Карнатака коллежларидан бирида синфга кириш тақиқланган.