Адвокатларга оммавий тартибсизликларни ташкил этишда гумон қилинувчи қаерга ва нима учун олиб кетилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Адвокат Талғат Есимовнинг сўзларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари Жумагелдиев билан бир кун олдин тергов изоляторида учрашган ва у гувоҳлик кўрсатмалари бермоқчи бўлган.
"Менинг ҳамкасбларим билан унинг олдига икки марта, шу жумладан бир кун олдин ташриф буюрдик. Биз билан биргаликда Бош прокуратура томонидан ташкил этилган идоралараро тергов тезкор гуруҳи аъзолари кириб келишди. Сўроқ пайтида Жумагелдиев тергов органлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтган", - дейди у.
Аммо, унинг сўзларига кўра, 2 февралга ўтар кечаси ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳибсга олинган шахс ҳибсхонадан олиб чиқилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ҳеч ким адвокатларга хабар бермаган.
"Биз тергов органларига мурожаат қилдик, улар ҳам билишмайди", деди Есимов.
Яна бир ҳуқуқшунос Куат Салиевнинг изоҳ беришича, қонунга кўра, айбланувчининг ҳар қандай ҳаракати ҳақида ҳимоячилар хабардор қилиниши керак.
"Лекин ҳеч ким бизни хабардор қилмади. Биздаги маълумотларга кўра, Арман Жумагелдиев олиб чиқиб кетилган, аммо унинг ҳозир қаерда эканлиги номаълум", - дейди Салиев.
Адвокатларнинг таъкидлашича, уларнинг мижози илгари ўз жонига қасд қилишга салбий муносабат билдирган. Ҳибсга олинганнинг яна бир адвокати Виктор Кривоносов таъкидлаганидек, мижози ўз жонига қасд қилиш нияти йўқ.
Шуни таъкидлаш керакки, Ёввойи Арман лақабли таниқли жиноятчи авторитет Арман Жумагелдиев оммавий тартибсизликларни уюштиришда гумон қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз-ки, 7 январь куни Алмати полиция бошқармасининг махсус операцияси чоғида уюшган жиноий гуруҳнинг олти аъзоси ҳамда Ёввойи Арман қўлга олинган эди. Кейин жиноятчилардан турли хил марка ва калибрдаги тўртта ярим автоматик пистолет, улар учун ўқ-дорилар, совуқ қурол ва зирҳли машина мусодара қилинди.
Аввалроқ Жумагелдиев Алматида тартибсизликлар қатнашчилари томонидан калтакланганини айтилган эди. Жиноятчи авторитет провокаторларни душман деб атаган ва одамларни тўхташга чақирган.