loader
Foto

Қозоғистон Россия қуролларини ғажиб ташлаган Туркия дронларига ишқибоз бўлди

Бир ойдан камроқ вақт олдин ОАВда “Қозоғистондаги КХШТ кучлари Туркияга қарши чиқиш ва зарба бўлди”, “Москва Қозоғистонда Анқарани ортда қолдирди” ва шунга ўхшаш сарлавҳаларга тўла эди. Мана энди - Қозоғистон ҳукумати Туркиянинг дронларини сотиб олиш ниятида эканлиги ҳақида маълумот. Руслар бу сафар ухлашди.

Шартноманинг нархи ошкор этилмаган, аммо маълумки, Қозоғистон Ҳарбий-ҳаво кучлари унинг доирасида 2023 йилгача уч дона ANKA учувчисиз учиш аппарати, иккита ерусти бошқарув пунктини олади.

Бундай шартномалар бир неча кун ёки ҳатто ойлар ичида тайёрланмаслиги аниқ. ANKA етказиб бериш ҳақидаги биринчи маълумотлар 2021-йилнинг май ойида Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги номидан иш юритувчи “Казспецэкспорт” компанияси ва ANKA ишлаб чиқарувчиси TUSAŞ ўртасида шартнома имзолангани ҳақида маълум бўлганида пайдо бўлди.

Шартнома нархи ошкор этилмаган, бироқ унинг доирасида Қозоғистон Ҳарбий-ҳаво кучлари 2023-йилгача уч дона ANKA учувчисиз учоқлари, иккита ерусти бошқарув пунктини олиши маълум. Шунингдек, техник ҳужжатлар, операторларни ўқитиш ва эҳтиёт қисмлар тўпламларини ўз ичига олган хизмат кўрсатиш пакети кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Туркиянинг учта дрони – хамир учидан патир. Улар жаҳон бозорларида пайдо бўлганидан бери, ушбу турк маҳсулотларини харидорлари бир вақтнинг ўзида бошқа ишлаб чиқарувчилардан бундай аппаратлар сотиб олишган бирорта ҳам ҳолат кузатилмаган. Анқарадан қўшимча жиҳозлар сотиб олинди, кенгайтирилган хизмат пакетларига пул тўланди, қўшимча инструкторларга буюртма берилди - шундай бўлди. Туркиядан бўлмаган намуналарни сотиб олиш ҳеч қандай тарзда кузатилмади.

Бу жуда тушунарли. Дрон, ҳар қандай мураккаб ҳарбий техника каби, шунчаки "учувчи объект" эмас, балки бутун бир инфратузилма - ерусти бошқариш пунктлари, техник хизмат кўрсатиш ва режали таъмирлаш, тайёрланган ходимлар ва ўқ-дориларнинг мавжудлиги. Буларнинг барчаси жуда қиммат ва энг муҳими, "сотувчи" бўғини ва "харидор" бўғини ўртасида яқин ҳарбий-техник алоқани ташкил қилади. Бу ҳарбий-сиёсий алоқага айланиши мумкин.

Умуман олганда, бу соҳада ҳамма нарса шу қадар чамбарчас боғлиқки, ҳарбий-техник ҳамкорлик қаерда тугаши ва катта сиёсат бошланишини аниқлаш баъзан жуда қийин. Бу ҳолатда ҳам Қозоғистон КХШТ аъзоси ҳисобланади, унинг расмийлари таъбири билан айтганда, улар Россияга мамлакатдаги “террорчилик хуружларини қайтариш”да кўрсатган ёрдами учун “самимий миннатдорчилик” билдирадилар. Лекин аслида улар НАТО аъзосидан қурол харид қиладилар.

Қирғизистон яқинда худди шундай йўл тутиб, турк дронларини сотиб олди. Бишкек Қозоғистонда “тинчликпарварлик амалиёти” ўтказишга охирги бўлиб рози бўлгани сир эмас, президент Садир Жапаров эса, умуман олганда, бу масала муҳокамасида қатнашишдан қочди, бирданига таътилга чиқиб, ўрнига Бош вазирни кўрсатди. Бу тахминан шундай ишлайди.

Токаев ва Бинали Йылдрым. Икки мамлакат ўртасида савдо ҳажми карийб 4 миллиард долларни ташкил қилади

Қозоғистон 1991 йилда мустақилликка эришганидан бери Туркия қозоқ ҳарбий-техник маконида маълум ўринни эгаллашга қатъий ва изчил интилиб келмоқда. Бу маҳаллий ҳукмрон элитанинг тўлиқ қўллаб-қувватлаши билан содир бўлди ва муваффақият билан якун топди. Жуда баланд овозда бўлмаса ҳам, турк пуллари ва қуроллари билан бепул ёрдамнинг ҳақиқий сони унчалик катта бўлмаса ҳам. Охир-оқибат, Қозоғистон ҳарбий соҳада Россияга жиддий қарамликни сақлаб қолсада, лекин Туркия билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ниятида.

Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 4 миллиард долларни ташкил этади. Қозоғистонда фаолият кўрсатаётган турк ширкатлари сони 2700 дан ортиқ бўлиб, бу компаниялар қиймати 26 миллиард доллардан ортиқ бўлган лойиҳалар тендерларида ғолиб чиқди. Ҳарбий-саноат комплекси соҳасида бир қатор қозоқ-турк қўшма лойиҳалари, ҳатто Қозоғистонда турк ҳарбий техникасини лицензияли ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш кўриб чиқилмоқда. Буларнинг барчаси икки давлат ўртасидаги ҳарбий-техникавий ва ҳарбий-сиёсий ҳамкорликда сифат ўзгаришларига олиб келмаслиги мумкин эмас.

Қозоғистоннинг мудофаа соҳасида Москвага жиддий қарамлиги, такрор айтаман, сақланиб қолмоқда, аммо бу вақт масаласи. Қозоқ ҳукумати эса бундан қутулиш учун аста-секин, эҳтиёткорлик билан ҳамма нарсани қиляпти. Анқарага умид билан қараганча.