loader
Foto

Саккиз марта эмланган Жириновский коронавирус билан касалхонага тушиб қолди

ЛДПР етакчиси Жириновский Москвада марказий клиник шифохонага ётқизилди, деб хабар берди РИА Новости ўз манбасига таяниб. Mash маълумотларига кўра, унда коронавирус аниқланган.

Декабр ойда сиёсатчи икки йил ичида саккиз марта эмлангани ҳақида айтганди.

Манбаларнинг маълумотларига кўра, Жириновскийнинг ўпкаси 50-75%га шикастланган бўлиши мумкин, у коронавирус билан бирга иккитарафлама пневмония ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Аввалроқ Давлат думасининг меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари, ЛДПР фракцияси раисининг ўринбосари Ярослав Нилов «Лента.ру» билан суҳбатда Жириновскийнинг касалхонага ётқизилиши орасида изоҳ бериб ўтган эди. Унинг фикрига кўра, бу ҳаммаси миш-мишлар, холос.

Бу маълумотлар шунингдек, ЛДПР матбуот-хизматида ҳам инкор қилинди. Уларнинг «Лента.ру» га айтишича, Жириновский узини яхши ҳис қиляпти ва ишлашда давом этяпти.