Нашр ҳамсуҳбатининг таъкидлашича, депутат эмлаш тарафдорларида ортиқча шубҳалар уйғотмаслик учун (ҳамда душманларини ҳурсанд қилмаслик учун) касаллангани ҳақида маълум қилмаслик ҳақида қарор қабул қилган.
Манбанинг таъкидлашича, ЛДПР марказий аппарати ходимларига Жириновский профилактика мақсадида, «омикрон»-штаммига оммавий чалинишни ҳисобга олиб, вақтинчалик уй карантида масофадан ишлашга қарор қилгани ҳақида маълум қилган. Изоляциянинг асл сабаби ҳақида фақат Жириновскийнинг шахсий қўриқчилари, ёрдамчилари ва пария марказий аппарати раҳбарлари билган.
«Ъ» ҳамсуҳбатининг таъкидлашича, касалланганидан бир ҳафта кейин, 2 февралда Россия президент ишларини бошқариш марказий клиник шифохонаси шифокорлари Жириновскийга ривожланаётган пневмония ташхисини қўйган ва унга станционерда даволанишни таклиф қилган.
Аввалроқ манбанинг хабар қилишича, Жириновскийнинг аҳволи ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланишни талаб қилмайди.