Лос-Анджелесда таълим муассасасидан 835 минг доллар ўғирлаган ва казинога ишлатиб юборган 80 яшар роҳиба, собиқ католик мактаи директори Мэри Маргарет Круперга ҳукм чиқарилди. Бу ҳақида CBS News хабар берди.
7 февраль куни суд Круперга бир йил ва бир кун озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди, шунингдек, мактабга 825 минг доллар товон тўлашни белгилади. 2021 йил июнида роҳиба фирибгарлик ва пул ювишда айбини тан олди.
Мен гуноҳ қилдим, қонунни буздим ва менда узр йўқ. Менинг хатти-ҳаракатларим ваъдаларимни, Худонинг амрларини, қонунларни ва энг муҳими, муқаддас ишончмни буздим. Мен хатога йўл қўйганман ва кўп одамларни азоблаганимдан чуқур афсусдаман”, деди роҳиба суд жараёнида.
Мэри Маргарет Крупер 28 йил давомида Лос-Анжелес чеккасидаги Авлиё Иаков мактабини бошқарган. Тергов натижасида аниқланишича, у 2008-2018-йилларда мактаб пулларини, жумладан, хайрия ва ўнлаб талабалар учун ўқиш тўловларини шахсий харажатлари, кредит карталари ва казиноларига сарфлаган. Қонунбузарликлар роҳиба директор лавозимидан истеъфога чиқишидан олдин текширув чоғида аниқланган.
Аввалроқ Крупер билан ишда мактабнинг бошқа роҳиба ва ўқитувчиси Лана Ченг иштирок этган. Ҳозир у билан нима содир бўлаётгани ва у бу ишга қандайдир алоқаси бор-йўқлиги номаълум, деди GQ 2021 йилнинг ёзида. АҚШ Адлия вазирлиги матбуот релизларида Крупер иши бўйича Ченг ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.