loader
Foto

«Биз уларнинг президент ДНКни олишларига йўл қўя олмасдик»

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Франция президенти Эммануэл Макрон музокаралар вақтида жиддий масофа сақлаб ўтиришда, чунки Макрон Россияа коронавирусга ПЦР-тест топширишдан бош тортган эди. Бу ҳақида Reuters французлар етакчисига яқин бўлган икки манбага таяниб маълум қилди.

Уларнинг сўзларига кўра, Макронга танлов таклиф қилинди — рус шифокорлари ёрдамида тест топшириш ва Путин билан қисқа масофада мулоқот қилиш ёки буни рад этиш ва ижтимоий масофа сақлашнинг қатъий қоидаларига риоя қилиш.

Reuters ҳамсуҳбатларидан бири Макроннинг Россияда ПЦР-тест топширишдан бош тортишини хавфсизлик нуқтаи назари билан асослади: «Биз бу қўл сиқишиш бўлмаслиги ва узун стол ортида ўтиришни англатишини билардик. Лекин улар президент ДНКни олишларига йўл қўя олмасдик».

Иккинчи манбанинг қўшимча қилишича, Макрон Путинга ташрифидан олдин Францияда ПЦР-тестидан ўтган ва Россияга келганидан кейин шахсий шифокори ёрдамида антиген-тест топширган.

Пайшанба куни Макрон ва Путиннинг ижтимоий масофага риоя қилган ҳолдаги учрашувидан уч кун ўтгач, Россия раҳбари Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни қабул қилди. Улар қўл бериб кўришишди, бир-бирининг ёнига ўтиришди, фақат кичкина кофе столи уларни ажратиб турарди.



7 феврал куни учрашув вақтида Владимир Путин ва Эммануэл Макрон Украина атрофидаги вазиятнинг жиддийлашгани ва Россиянинг очиқ эшиклар сиёсатидан воз кечиш бўйича НАТОга талабларини муҳокама қилишди. Фотосуратда кўриниб турганидек, музокаралар вақти уларни катта стол ажратиб турган. Reuters столнинг узунлиги тўрт метрга тенг деб ёзди.