loader
Foto

Жириновский гейми?

ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский журналист Ренат Давлетгилдеевни жинсий зўравонликда айблагани учун судга берди. Даъвода "Дождь" телеканали ҳам жавобгар сифатида кўрсатилган. Сиёсатчи умумий ҳисобда ўн миллион рубл ундиришни, шунингдек журналистнинг сўзларини ёлғон, деб тан олишни талаб қилади.

2018 йилда Давлетгилдеев Жириновскийнинг ёрдамчилари уни ЛДПР корпоратив саунасига олиб боришга уринишган ва сиёсатчининг ўзи гўё "интервью пайтида думбасини ушлаган" деб даъво қилган хабар эълон қилди. Бир оздан сўнг Давлетгилдеев "Дождь" эфирида айбловларини такрорлади.

Сиёсатчининг айтишича, жавобгарлар тарқатган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, шунингдек, унинг шаъни, қадр-қиммати ва ишбилармонлик обрўсига путур етказади, дея хабар бермоқда «Дождь».

Жириновский «Дождь» ва Давлетгилдеевдан раддия эълон қилишни ва унга етказилган маънавий зарарни қоплашни талаб қилади.