loader
Foto

Геннадий Зюганов Жириновский ётган шифохонага ётқизилди

Коммунистик партия етакчиси Геннадий Зюганов Россия Федерацияси Президенти маъмуриятининг марказий клиник шифохонасида ётибди, деб маълум қилди партия матбуот хизмати раҳбари Александр Ющенко “Интерфакс”га.

Унинг сўзларига кўра, 77 ёшли Зюганов “профилактика мақсадида бир неча кун касалхонага ётқизилган”.

Зюганов ўз лавозимига кўра кўп одамлар билан алоқада бўлиб, яқинда шамоллаш аломатлари бор эди ва ҳар қандай хавфни бартараф этиш учун шифокорлар маслаҳати билан бир неча кун касалхонага ётқизилди.

Коммунистик партия матбуот хизмати раҳбарининг қўшимча қилишича, Зюганов бир неча кундан кейин чиқариб юборилади.

ЛДПР етакчиси, 75 ёшли Владимир Жириновский ҳам Марказий клиник шифохонада. У ковид билан касалхонага ётқизилган. Расмий равишда, ЛДПР Жириновский тез орада тўлақонли, фаол ишга қайтишини таъкидлайди. Норасмий маълумотларга кўра, Либерал-демократик партия раҳбарининг ўпкаси сезиларли даражада шикастланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати фақатгина Жириновскийнинг аҳволи барқарор эканини, “шифокорлар ушбу вазиятда ҳар томонлама тиббий ёрдам кўрсатишда давом этишини” маълум қилди.

Давлат Думасидаги “Новые люди” фракцияси раҳбари, 55 ёшли Алексей Нечаев ҳам коронавирусга чалинган. Нечаевнинг 10 феврал куни хабар беришича, у уйда даволанмоқда, ўзини "умуман олганда яхши" ҳис қилмоқда, аммо режалаштирилган тадбирларда қатнашишдан бош тортишга мажбур.