loader
Foto

Сердарнинг юксалиши. Туркманистоннинг бўлажак ҳукмдори – у аслида ким?

Ўтган йили Сердар турли тадбирларда отаси билан, ҳатто баъзан унинг ўрнига ҳам қатнашади. Президентнинг ўғли нафақат янги унвон ва мукофотлар олади, балки ижтимоий объектлар очади, бошқа давлатларнинг президентлари ва сиёсатчилари билан ҳам учрашади. Туркманистон хроникаси шарҳловчиси Кира Крамер туркман меросхўрининг мартабаси тез ўсишини ўрганишга қарор қилди.

Туркманистон раҳбарининг уч фарзанди — бир ўғил ва икки қизи бор. Президент Гурбнагули Бердимуҳамедов кийим-кечаклардаги тимсолларга кўра, ўзини вакил деб ҳисоблайдиган монархияларда оиланинг вориси ва давомчиси бўлган ўғил фарзанд кўриш ниҳоятда муҳим.

Камтар ўғилнинг бой таржимаи ҳоли

2016 йилнинг кузига қадар кичик Бердимуҳамедов ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Маълумотлар бор-йўғи 15 ой олдин, парламентга биринчи марта сайланганида пайдо бўла бошлаган. Айнан ўшанда у мартаба поғонасида кескин кўтарила бошлаган ва янги парламент сайловлари арафасида унинг таржимаи ҳоли “Нейтрал Туркманистон” газетасида чоп этилган. Тўғри, унинг баъзи фикрлари саволлар туғдиради.

Сердар 1981 йил 22 сентябрда туғилган, у 36 ёшда. Оилали, тўрт фарзанди бор.

1997 йилда Ашхобод шаҳридаги ўрта мактабни тамомлаган, сўнг Туркманистон қишлоқ хўжалиги университетига ўқишга кириб, тўрт йил ўқиб, муҳандис-технолог мутахассислигини олган. 2001 йилда Сердар беш ой Давлат озиқ-овқат саноат бирлашмаси ташқи иқтисодий алоқалар бўлимида бош мутахассис бўлиб ишлаган. 2001-2003 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган.

Газетанинг ёзишича, Сердар 2003-2008 йилларда Туркманистон Республикаси Озиқ-овқат саноати давлат уюшмаси мева-сабзавотчилик бош бошқармаси бош мутахассиси, Алкоголсиз пиво ва вино саноати бош бошқармаси бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Бўлимнинг номи бироз ғалати туюлади. Бироқ KazExpert нашри хабар беришича, "Сердарда мамлакатни бошқариш сиёсий амбициялари йўқ. У бизнесга кўпроқ мойил. Унинг отаси ўғлидан туркман виночилигини жонлантиришни хоҳлаган".

Туркманистонда вино ишлаб чиқарилади, аммо унинг кенг экспорти ҳақида ҳеч нарса маълум эмаслиги сабабли, туркман виночилигининг муваффақиятли тикланиши ҳақида гапириш қийин. Президентнинг ўғли эса саноат соҳасида бир неча йиллик меҳнатидан сўнг катта сиёсатга ўтди.

2008-2011-йилларда Сердар Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясида таҳсил олган ва у ерда халқаро алоқалар бўйича диплом олган. Айни пайтда Туркманистоннинг Москвадаги элчихонасида элчининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Ўша йилларда Сердар синфдошлари ва ўқитувчиларининг шарҳларига кўра, "камтар, ҳамдард, хушмуомала ва вазмин одам" сифатида тавсифланган.

Россия Дипломатик академиясидан сўнг, 2011-2013 йилларда Сердар Женева хавфсизлик сиёсати марказида таҳсил олган, газетанинг ёзишича, у Европа ва халқаро хавфсизлик бўйича магистрлик даражасини олган. Ўша йилларда Туркманистоннинг Женевадаги БМТдаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

ХТ Женева марказига хат йўллаб, Туркманистон президентининг ўғли ҳақиқатан ҳам уларда ўқиганми, қайси даража олгани ҳақида сўраган. Марказ бу маълумотнинг махфийлигини баҳона қилиб беришдан бош тортди. Эътибор беринг, юқори мартабали сиёсатчилар ҳақида гап кетганда, уларнинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар шахсий маълумот бўлиб қолади. Дарвоқе, ўқув ташкилоти сайтида қайд этилишича, Марказдаги ўқув курси икки йил эмас, атиги саккиз ой давом этади.

Ўқишни тамомлагандан сўнг, 2013 йилнинг августидан декабригача Сердар Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

2013 йилда Сердар ўз фаолияти йўналишини кескин ўзгартириб, нефт ва газ соҳасига ўтади. Нашр маълумотларига кўра, у 2013-2016-йилларда Туркманистон президенти ҳузуридаги нефт ва газ активларини эксплуатация қилиш ва айланмаси бўйича давлат агентлиги директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Аммо Туркманистонда бундай агентлик йўқ... Мамлакатда Углеводород ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш давлат агентлиги мавжуд бўлиб, 2016 йилда тугатилган.

Шу билан бирга, кичик Бердимуҳамедовнинг нефт-газ соҳасидаги фаолияти ҳам якунланди ва у яна ТИВга қайтди. 2016-2017-йилларда Сердар Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро эшиттириш департаменти раиси лавозимида ишлайди. Бўлим учун жуда ғалати ном. Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайти ва Википедиа маълумотларига кўра, мамлакат ташқи сиёсат департаментида бор-йўғи учта бўлим мавжуд: Халқаро ташкилотлар департаменти, Шартнома-ҳуқуқий масалалар департаменти ва Халқаро ахборот департаменти, лекин халқаро эшиттиришлар эмас.

Эҳтимол, Сердарнинг охирги икки иш жойини топиб бўлмайди, чунки бўлимлар номлари туркманчадан нотўғри таржима қилинган. Агар бу рост бўлса, Туркманистоннинг бош давлат газетаси давлат раҳбарининг ўғли ишлаган муассасалар номини тўғри кўрсата олмагани қизиқ.

Отасининг изидан

Туркманистон давлати раҳбарининг кўплаб истеъдодлари ҳақида ҳамма билади. Ҳозирча ўғил отадан ортда қолмоқда, лекин худди шу йўналишда ҳаракат қилмоқда.

2014 йил август ойида Туркманистон Фанлар Академиясида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди ва бир йилдан кам вақт ўтгач, 2015 йил июл ойида техника фанлари доктори илмий даражасини олган ҳолда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Сердар шунингдек миллий жанг санъатлари Федерациясини бошқаради. "Туркманистон спортининг халқаро нуфузини ривожлантириш ва оширишга қўшган улкан хизматлари ва шахсий ҳиссаси учун" Осиё ўйинларидан сўнг парламент унга "Туркманистонда хизмат кўрсатган мураббий"фахрий унвонини берди.

Бундан ташқари, Сердар подполковник унвонига эга. 2017 йил 27 октябрь Туркманистон Мустақиллиги кунида президентнинг отаси (ўз бобоси) номидаги “Ватан олдидаги хизматлари учун” медали билан тақдирланган ва майорликдан подполковник даражасига кўтарилган.

Тақдирлаш маросими Туркманистон телевидениеси томонидан трансляция қилинган, ТДХ эса Сердарни мукофот олганлар рўйхатига киритмаган. Мажбурий ҳарбий хизматдан ташқари, таржимаи ҳолида ҳарбий мартаба ҳақида бирорта ҳам сўз бўлмаган Сердар нима учун хизмат қилгани ҳақида хабар берилмаганидек, офицерлик погонларини ҳам олган.

Дунёга юзланиши

Сердар VI чақириқ Туркманистон Межлиси (парламенти) депутати бўлди. Ундан ташқари яна 124 депутат борлигига қарамай, маҳаллий ОАВлар фақат унинг фаолияти ҳақида гапиради.

Сердар ҳақида илк бор оммавий ахборот воситаларида 2012 йилда 2012 йилги президентлик сайловларида тилга олинган. Шундан сўнг давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов отаси, шунингдек, набираси ва ўғли ҳамроҳлигида сайлов участкасига келди.

Шундан сўнг ОАВ туркман раҳбарининг ўғли ҳақида 2016 йилнинг 22 ноябрига қадар, яъни Туркманистон парламентига сайланган кунгача сукут сақлади. Бир ярим йил аввал олинган кадрларга қараганда, бутун дунё ОАВлари бир кунда ёзган Сердар телевидение ва камералар и олдида ўзини анча ноқулай ҳис қилган.

Депутатликка сайланганидан кейин уч ой ўтиб, Қонунчилик ва унинг нормалари қўмитасига раҳбар бўлди. Шу пайтдан бошлаб оммавий ахборот воситаларида Сердарнинг расмий тақдимоти бошланди. Отаси сингари, ўғли ҳам учта кўринишда кўрсатилади: расмий учрашувларда, аҳоли билан учрашувларда ва байрамларда.

2017 йил май ойида, мандат олганидан олти ой ўтиб, Сердар Қозон шаҳрида бўлиб ўтган IX Халқаро иқтисодий саммитнинг ялпи мажлисида иштирок этиш учун Туркманистон делегациясига бошчилик қилди ва Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашди.

Бир ҳафта ўтгач, VIII Невский экологик конгресси арафасида Сердар Туркманистоннинг тез-тез меҳмони, Ашхобод шаҳрининг фахрий фуқароси, Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди.

Туркманистон делегацияларига бошқа расмийлар раҳбарлик қилган пайтда ҳам Сердар расмий учрашувлар ўтказади. Бу Туркманистон делегациясига расман парламент спикери Акжа Нурбердиева бошчилик қилганига қарамай, 2017 йил 15 март куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити чоғида содир бўлди.

Туркманистон матбуоти ташқи сиёсий фаолиятдан ташқари Сердарнинг мамлакат ичидаги фаолиятига ҳам эътибор қарата бошлади. Масалан, 2017 йил сентябр ойида у Осиё ўйинлари ғолибларини тақдирлаган.

Кейин Кааҳка этрапидаги Душак қишлоғида тиббиёт мажмуаси очди. Бу мисли кўрилмаган ҳодиса эди, бунгача парламент депутатлари ҳеч қачон қурилиш лойиҳаларини очмаган - буни фақат президент Бердимуҳамедов қилган.

Кейинроқ президентнинг ўғли Ахал вилояти сайловчилари билан учрашди. Ижтимоий объектлар очилишида бўлгани каби, бошқа депутатларнинг аҳоли билан учрашувлари ҳам одатда туркман матбуотида эълон қилинмайди. Қолаверса, парламент спикери бундан мустасно, оммавий ахборот воситаларида деярли ҳеч қачон бошқа депутатларнинг исмлари тилга олинмайди.

Ўшанда ТДХ давлат ахборот агентлиги хабар берганидек, йиғилиш иштирокчилари “улар ўз сайлов округидан маҳаллий аҳоли билан учрашиб, мулоқот қилиб, уларнинг ҳаёти ва турмуш тарзи билан қизиқиб, халқнинг талаб ва истакларини тинглаш ва ҳисобга олиш асосида халқ ишончини қозонган муносиб вакилни танладилар”. Худди шу услубда ОАВ фақат президент Бердимуҳаммедов ҳақида ёзади.

Ўғилнинг ўйинчоқлари

Туркман пиарининг барча қонунларига кўра, давлат оммавий ахборот воситалари Сердарнинг шахсий ҳаётини кўрсатишни унутмайди, унинг отасини бутунлай такрорлайдиган севимли машғулотлари ҳақида гапиради - у спортни яхши кўради, отларни яхши кўради ва машина ҳайдайди. Ҳар доим отаси билан.

Мисол учун, феврал ойида ТДХ Сердар ва унинг отаси отда сайр қилиб, бўлажак автораллини муҳокама қилишганини хабар қилди.

Кросс пойгаси ва велопойга билан ўтган авторалли очилишида Сердар шунчаки иштирок этиб қолмай, спорт тадбирларида фаол иштирок этди. "Пойгани президент очди, у бир бўлимда югуриб, эстафетани ўз ўғли Сердар Бердимуҳамедовга берди. Шундан кейингина мамлакат вилоятлари ва пойтахт ҳякимлари эстафетани давом эттиришди", деб ёзади Туркманистон ОАВлари.

Ўшанда, 2017 йилнинг 26 февралида ТДХ биринчи марта Туркманлар ворислигини эълон қилди, гарчи ҳали ҳокимиятда бўлмаса ҳам: “Биринчи бўлимни динамик суръатда енгиб ўтиб, Туркманистон раҳбари эстафетани ўз ўғли Сердарга топширди. Бердимуҳамедов ва бу авлодлар давомийлигининг тимсолига айланди”.

Шу куни президент штурман сифатида ўғли билан пойга машинасини синовдан ўтказди.

Энди Сердар китоб ёзишни, қўшиқ айтишни бошлаши керак.



Сиёсатчилар билан учрашувларда ва оммавий тадбирларда кичик Бердимуҳамедов сиёсатдан қанчалик узоқ эканини кўрсатади; отасидан фарқли ўлароқ, унга бу мутлақо қизиқ эмас. Бироқ, ҳоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам унинг PR кампанияси бошланди. Бу қандай тугашини тахмин қилиш осон – ахир, Марказий Осиё давлатларининг қайси президенти энг яқин одами унинг вориси бўлишини хоҳламайди?