loader
Foto

Путин Европада уруш бўлишини хоҳламайди экан

Россия Европада уруш бўлишини хоҳламайди, шу сабабли хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар олиб боришни таклиф қилди. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шульц билан музокаралар якунлар бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

«Биз буни хоҳлашимиз ёки хоҳламаслигимиз борасида. Албатта йўқ. Мана шунинг учун ҳам бунинг натижасида барча учун, жумладан, мамлакатимиз учун ҳам тенг хавфсизликни таъминлаш ҳақида келишувга эришиладиган музокаралар жараёни ҳақида таклифни илгари сурдик», - деди Путин.

Бунда у Россия ўз таклифларига «предатлик, конструктив жавоб» олмаганини айтди.

Лекин шунга қарамай, қўшимча қилди Путин, Россия НАТО ва Вашингтонга юборилган ҳужжатларда «муҳокама қилиш мумкин бўлган айрим элементлар» борлигидан келиб чиқади. «Лекин биз буни биз учун биринчи галдаги аҳамиятга эга бўлган асосий масалалар билан биргаликдагина қилишга тайёрмиз», - дея таъкидлади Россия етакчиси.