loader
Foto

Путин экстремизм ва қонунбузарликлар учун муҳожирларни Россиядан чиқариб юборишни буюрди

“Ҳар қандай кўринишдаги экстремизм, ҳуқуқ-тартиботни бузиш, ноқонуний меҳнат фаолияти - бундай шахсларни Россиядан чиқариб юбориш ва келажакда мамлакатимизга киришини тақиқлаш тўғрисидаги қарорни тезда қабул қилиш ва ижро этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши керак”, - деди Путин пайшанба куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган коллегиясида.

Президентнинг таъкидлашича, экстремизмга қарши курашнинг самарадорлиги миграция соҳаси билан боғлиқ.

“Ноқонуний миграция, ўз жиноий бизнесини ушбу ноқонуний миграция асосида қураётган жиноий гуруҳлар фаолияти (...) бу одамларга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўрилиши керак”, - деди Путин.