loader
Foto

Туркия Москванинг “ДХР” ва “ЛХР”ни тан олишини қоралади

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путиннинг Украина шарқида россияпараст айирмачилар назорати остидаги ўзини мустақил деб эълон қилган ноқонуний тузилмаларнинг “мустақиллигини” тан олиш ҳақидаги қарорини қоралади. Туркия ташқи ишлар вазирлиги Москванинг ҳаракатларини “қабул қилиб бўлмайдиган” деб атади.

“Россия Федерациясининг Донецк ва Луганск республикаларини тан олиш ҳақидаги қарори Минск келишувларига зиддир, шунингдек, Украинанинг сиёсий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини очиқдан-очиқ бузиш ҳисобланади”, — дейилади Туркия ТИВ баёнотида.

"Россия Федерациясининг қарори номақбулдир ва биз уни рад этамиз", дейилади хабарда.

“Туркия Украинанинг сиёсий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ва барча манфаатдор томонларни соғлом фикр билан ҳаракат қилишга ва халқаро қонунларга риоя қилишга чақиради”, — дея қўшимча қилди вазирлик.