loader
Foto

АҚШ Россия томонидан ДХР ва ЛХР тан олинишини кескин қоралади

АҚШ Россия президенти Владимир Путиннинг россияпараст айирмачилар томонидан назорат қилинадиган Украина шарқида ўзини мустақил деб эълон қилган ноқонуний тузилмалар «мустақиллиги»ни тан олиш ҳақидаги қарорини кескин қоралайди.

Музокаралар якунлари бўйича Оқ уйнинг баёнотига мувофиқ, бу мамлакатар етакчилари Путиннинг қарорини кескин қоралаган ва юзага келган вазиятда кейинги қадамларни мувофиқлаштиришни муҳокама қилган.

Зеленский билан суҳбат чоғида Байден АҚШнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Оқ уй раҳбари ўз ҳамкасбига АҚШнинг сўнгги воқеаларга муносабати, жумладан, Москва ҳаракатларига жавобан Россияга қарши санкwияларнинг янги пакетини жорий этиш режалари ҳақида маълумот берди.

“Президент Байден Қўшма Штатлар ўз иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан биргаликда Россиянинг Украинага нисбатан кейинги тажовузига тез ва қатъий жавоб беришини яна бир бор тасдиқлади”, — дейилади АҚШ маъмурияти баёнотида.