loader
Foto

Москванинг тезкор режаси муваффақиятсиз тугади, руслар асир тушмоқда ва ҳалок бўлмоқда - Подоляк

"Улар барча йўналишларда бир блиц зарба бера олмади. Украина армияси жуда яхши ишламоқда. Россияликлар асир тушмоқда ва ҳалок бўлмоқда. Тиббий ёрдамга муҳтож бўлганлар учун бу ёрдам кўрсатилади. Донбасс – дош берди. Харьков йўналишида - етарли кучлар бор. Мамлакат шимолида ва жанубида душман кучларини тўсиш учун барча ҳаракатлар қилинмоқда", - дея таъкидлади Подоляк.

Президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Киев ҳудудида максимал ҳушёрлик кўрсатиш ва душман диверсантларини "ушлаш" кераклигини айтди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР