loader
Foto

«Толибон» Россия ва Украинани тинчликка чақирди

Хабарда айтилишича, “Толибон” Украинадаги вазиятни диққат билан кузатиб, тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Афғон ҳукумати урушаётган томонларни ихтилофни мулоқот ва тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский видеомурожаат ёзиб, Россияни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга чақирган эди. Унинг сўзларига кўра, музокаралар қанчалик тез бошланса, Россиянинг ўзидан ҳам шунчалик кам йўқотиш бўлади.

24 феврал куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш бўйича махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди. Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. Операцияни ўтказиш қарори АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги санкцияларга сабаб бўлди.