"Мен ДХР ва ЛХР республикаларини тан олиш тўғрисидаги қарорни асосли деб ҳисоблайман. Россиянинг позицияси, республикаларнинг тан олиниши кимдир жабр кўриши учун эмас, аксинча, Донбассда одамлар ҳалок бўлмаслиги учун. Қуръонда айтилишича, ким бир кишининг ҳаётини сақлаб қолса, бутун дунёни қутқаргандай, агар у бир кишини ўлдирса, худди бутун инсониятни ўлдирганай бўлади", деди Крганов.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар натижа бермаса, “қарор қабул қилиш керак, чунки одамлар кутмоқда”. "Эҳтимол, давлат раҳбари учун бу осон қарор бўлмагандир, лекин жамият, экспертлар, Хавфсизлик кенгаши фикрини инобатга олган ҳолда, у шундай қарорга келди. Ва "очиқ" Хавфсизлик кенгаши аъзолари айтганидек, бу Мажбурий қарор. Мусулмонлар Россия фуқаролик жамиятининг алоҳида қисми эмас. Одамлар Донбассда нима бўлаётганини кўришади ва тушунишади, россиялик мусулмонлар эса ДХР ва ЛХР мустақиллиги тан олинишини тушуниш билан қабул қилишади”, деб таъкидлади муфтий.