Роскомнадзорнинг фикрича, ушбу нашрлар Россия қўшинлари томонидан Украина шаҳарларини ўққа тутгани ва Украинада тинч аҳолининг ўлимига оид “нотўғри, ижтимоий аҳамиятга эга, ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар”, шунингдек, “давом этаётган операция ҳужум, босқин ёки уруш эълон қилиш деб аталган материаллар”ни чоп этган.
Агар ушбу хабарлар олиб ташланмаса, Роскомнадзор нашрларни блокировка қилиш билан таҳдид қилмоқда. Бундан ташқари, улар беш миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин.
Роскомнадзор маълумотларига кўра, айнан “Россиянинг расмий ахборот манбалари” Украина билан уруш ҳақида ишончли маълумотларни тарқатмоқда.