loader
Foto

SWIFTдан кейинги навбатда. Rakuten ва PayPalми?

“Россия Федерацияси менинг мамлакатимга хоинларча ва шармандали ҳарбий ҳужумни амалга оширди! Тасаввур қилинг-а, 2022 йилда қанотли ракеталар Европанинг қоқ марказидаги турар-жойлар, болалар боғчалари ва шифохоналарга ҳужум қилади.

Ишончим комилки, сиз нафақат мени эшитасиз, балки Украинани, Европани ва ниҳоят, бутун демократик дунёни қонли авторитар агрессиядан ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсани қиласиз - мен сизни Россия Федерацияси фуқароларининг PayPal сервисига киришини блокировка қилишга чақираман!” - Федоров халқаро электрон тўлов тизимининг бош директори Дэн Шулманга шундай мурожаат қилди.

Шу билан бир пайтда, Rakuten Европадаги штаб-квартираси раҳбари Тосихико Оцукига мурожаатида вазирлик раҳбари қайд этишича, россияликларни Viber мессенжерида блокировка қилиш «уларни шармандали ҳарбий агрессияни тўхтатиш бўйича фаол ҳаракатларга ундайди».