Ўзи-ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск Халқ республикаларининг Россия томонидан тан олиниши Украинага янада бостириб кириш учун баҳона бўлган. Бу ҳақда БМТ хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишида АҚШнинг ташкилотдаги доимий вакили Линда Тоас-Гринфилд маълум қилди.
Унинг сўрзарига кўра, сўнгги ҳаракатлари билан Владимир Путин «Минск битимини парчалаб ташлади». Россия Федерацияси Президентининг ватандошларига мурожаатини шарҳлар экан, Линда Томас-Гринфилд Москва Россия империясининг Совет Иттифоқидан 100 йил олдин мавжуд бўлган барча ҳудудларига даъво қилганини айтди.
Путин дунёнининг ўтмишга, Бирлашган Миллатлар ташкилоти бўлмаган ва империялар дунёни бошқарган пайтларга қайтишини истайди. Лекин дунёнинг қолган қисми олдинга қараб кетди. Ҳозир 2022 йил, 1919 йил эмас.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан сўнг АҚШ вакили 22 февраль куни Джо Байден маъмурияти ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиши муносабати билан Москвага қарши янги санкциялар эълон қилишига ваъда берди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва иттифоқчилар Кремлни “музокаралар столига қайтишга ва тинчликка эришишга” ундашда давом этади. Буюк Британия, Канада ва Европа Иттифоқи ҳам Россияга қарши янги санксиялар жорий этиш ниятида эканликларини маълум қилди. АҚШ президенти Джо Байден душанба куни ДХР ва ЛХРга инвестицияларни, шунингдек, у ердан товарлар, хизматлар ёки технологияларни импорт қилишни тақиқловчи битта буйруқни имзолади.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида, ўз навбатида, жаҳон ҳамжамияти Донбассда урушнинг олдини олиш ва Украинани Донецк ва Луганскга қарши ўқ узиш ва провокацияларни тўхтатишга мажбурлаш масалаларига эътибор қаратиши кераклигини айтди. “Биз ҳали ҳам дипломатия учун, [можаронинг] дипломатик ечими учун очиқмиз, лекин энди Донбассда бошқа қонли қирғинга йўл қўймоқчи эмасмиз”, деди у.