Россия ҳужумлар муваффақиятсиз якунланганлигини инкор қиляпти. "Кампания режа асосида кетмоқда ва шаҳарларда жангларга йўл қўймаслик учун махсус ташкил этилган", - дея нашр Россиялик суҳбатдошнинг сўзларини келтиради. Умуман олганда, уруш энди бир ёки икки ҳафта давом этиши режалаштирилган ва асосий шаҳарларни эгалламасдан тугаши мумкин.
Россия Украинага ҳужумларда муваффақиятсизликка учраяпти. Ҳарбий вазият кун давомида бироз ўзгарди, деди президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович 27 февраль куни бўлиб ўтган брифингда.
Украина қуролли кучлари барча асосий йўналишларда душман ҳужум даф қилди, Харьковда ёриб ўтиш бартараф этилди, Ирпень қайтариб олинди, Энергодар, Запорожье ва Мариуполь йўналишларида душман ҳаракати қайтарилди.
Ҳаммаси бўлиб Россия Украинага қарши урушда 4,300 дан ортиқ аскар, 27 самолёт, 146 танк ва 706 зирҳли машинани йўқотди, дейилади Украина қуруқликдаги кучлари баёнотида. Шу билан бирга, Украинанинг Ғарбий шериклари Россиянинг бир қатор банкларини SWIFT тезкор халқаро ўтказмалар тизимидан узишга мурожаат қилишди, шунингдек, Россия олтин-валюта захираларининг катта қисмини музлатиб қўйишди. Бу Россия валютасининг барқарорлигига таъсир қилиши керак.