loader
Foto

Мудофаа вазирлигига кўра Россия Украинада ҳарбий амалиётларни бошламаган экан

Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игор Конашенков Россия Украинадаги ҳарбий амалиётларни бошламаганини, уни якунлаётганини айтди. Бу ҳақида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабарида айтилади.

“Киевдаги режимнинг ҳарбий ҳаракатлари ва Донбасс аҳолисини мунтазам равишда йўқ қилиш саккиз йил давом этди. Ушбу урушда 14 мингдан ортиқ одам, юзлаб болалар ҳалок бўлди.

Бунга чек қўйиш керак эди ”, деди Россия мудофаа вазирлиги вакили.

Унинг сўзларига кўра, Киевнинг Россияга қарши таҳдидларига ҳам чек қўйиш керак эди.

"Ва Россия буни қилади", деди у.

Аввалроқ Конашенков Киев аҳолисига мурожаати чоғида Украина ҳукумати фуқаролардан “миллатчилар учун” “жонли қалқон” сифатида фойдаланишини айтган эди.

24 феврал куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва КХДР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди.

Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. Украина президенти Владимир Зеленский Олий Радага умумий сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.