Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел Россия президенти Владимир Путиннинг тўхтатиб турувчи кучларни махсус режимга ўтказиш ҳақидаги буйруғини масъулиятсизлик деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Путин ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида тўғридан-тўғри ишора қилмоқда.
“Бу қандай инсонга қарши туришимизни кўрсатади. Балки бу риторик таҳдиддир, лекин можаро даражасини бундай атамаларга етказиш жуда катта масъулиятсизликдир”, - дейди у.
Аввалроқ Путин тўхтатиб турувчи кучларини махсус шай ҳолатга келтиришни буюрган эди. Бу ҳақда давлат раҳбари Россия Федерацияси Бош штаб бошлиғи ва мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда тегишли топшириқ берди.
Ҳафта бошида Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХРни тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолади. 24 февраль куни у Украина ҳудудида ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.