Бир неча кун аввал Ғарб давлатлари Украинани демилитаризация қилиш бўйича олиб борилаётган махсус операция муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар тўплами киритилганини эълон қилган эди. Санкциялар бир қатор йирик банкларга нисбатан қўлланилади.
Кўп ўтмай, Ўзбекистоннинг икки банки – “Ҳамкорбанк” ва “Ипак йўли” банклари “Сбербанк Онлайн” пул ўтказмалари иловаси фаолиятини техник сабаблар билан изоҳлаган ҳолда тўхтатди. Шундан сўнг “Ҳамкорбанк” иловаси ўз фаолиятини тиклади.