loader
Foto

Борис Джонсон Украина армияси ва украин халқининг Россияга кўрсатаётган қаршиликларига қойил қолди

Владимир Путин "Россия армиясининг тўхтатиб турувчи кучлари", яъни ядро қуролини махсус режимга олиб чиқиб, "Украинадаги воқеалардан чалғитиш" га интилди, Британия бош вазири Джонсон бунга амин.

Бу ҳақида Reuters хабар қилади.

Британия ҳукумати раҳбари Украина армияси ва украин халқининг Россияга кўрсатаётган қаршиликларига қойил қолди ва қочқинларга барча зарур ёрдамни кўрсатишга ваъда берди. Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясидаги "тўхтатиб турувчи кучлар" деганда қитъалараро баллистик ракеталар, сув ости кемаларининг баллистик ракеталари ва оғир бомбардимончилар тушунилади. Аввалроқ ОАВ Путиннинг Украина билан уруш ҳақидаги барча сохта баёнотларини рад этганди: “миллатчиларга қарши уруш”дан тортиб, “Россия ҳарбийларининг гўёки тинч аҳолига қарата ўқ узмаган қаҳрамонлиги”гача.