loader
Foto

Арестович: Қора денгиздаги бўрон уч кундан бери Россия десантининг туширилишига имкон бермаяпти

"Учинчи кундирки, Қора денгизда бўрон давом этмоқда, бу Россиянинг Одесса ёки Николаев ҳудудига десант туширишига имкон бермаяпти", деди Арестович.

Унинг сўзларига кўра, кеча қайноқ нуқта бўлган Киевнинг чеккалари эрталаб туман ва қор билан қопланган, бу ҳам рус босқинчиларининг пойтахтга ҳар куни ўжар ҳужум бошлашига тўсқинлик қилмоқда.

Россия Федерациясининг Украинадаги беш кунлик тажовузкор уруши давомида душманнинг тахминий йўқотишлари 5710 рус аскарини ташкил этди.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, душманнинг қуйидаги миқдордаги техникаси йўқ қилинган ва шикастланган:

• самолётлар - 29 та,

• вертолётлар - 29 та,

• танклар – 198 та,

• ББМ – 846 та,

• артиллерия тизимлари – 77 та,

• ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари - 7 та,

• РСЗО – 24 та,

• ёқилғи-мойлаш материаллари цистерналари – 60 та,

• оператив-тактик даражадаги учувчисиз учиш аппаратлари – 3 т,

• қайиқлар - 2 та,

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР