“Уларнинг фикрича, санкциялар қўлланилиши бизни позициямизни ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин. Бу ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмаслиги аниқ. Ҳеч биримиз барқарор позициямизни ўзгартирмаймиз”, — деди Песков.
Шу билан бирга, у Кремл Владимир Зеленскийни Украинанинг қонуний президенти сифатида кўришда давом этишини таъкидлади. “Ҳа, у Украина президенти. Лекин, албатта, президент қуролларни тушириш буйруғини бериши мумкин, шундан кейин эса қурбонлар бўлмайди”, — деди Россия президентининг матбуот котиби.
Кремл вакили АҚШни Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг асосий айбдори деб атади. “Умуман олганда, санкциялар учун бундай апологистлари АҚШдир. Улар санкциялар фанатидир. Табиийки, бу амалиётга содиқлик, худди бацилла каби, энди Европага тарқалди”, — дея қўшимча қилди Песков.