loader
Foto

Тили олим мунофиқ

•  Ҳадисдаги мунофиқнинг уч сифати:

- Биринчидан: У мунофиқдир.

- Иккинчидан: Унинг илми тилида фақат.

- Учинчидан: Унинг асосий қуроли тили бўлади.

•  Бундай мунофиқ умматга ўзидаги нифоқ ва чарчамас тил билан эмас, тилидаги илм билан оддий мунофиқдан хатарлироқ бўлади, лекин барибир ундан нифоқ билан суяксиз тили ажралмайди.

•  Мунофиқнинг тили олим бўлишининг иллати шуки: Ҳаққа қаршилигини бор кучи билан курашиши учун тилини олим қилиб олган, чунки у нифоқи билан тўғридан-тўғри курашолмайди-да! Чунки китоби суннатда ва осорларда нифоқлари фош қилиниб бўлган;

-  Энди ундай мунофиқ умматга насиҳатгўй, ҳақпарвар бўлиб кўринади, лекин уларга ботилни ҳаққа ўраб етказаётган бўлади, бўлиб ҳам энг гўзал таъбирлар, чиройли сўзлар билан ҳақни ботилга ботилни ҳаққа қориштириб туради, шу тарзда одамларни гангитиб туради;

-  Ботини куфрга тўлган, сирти-номига мусулмон бўлган мунофиқ умматдан шижоатни ечиб олишга уринади, уларга хоинларга, золимларга муҳаббат қилишни ўргатади;

Қачонки ҳақ аҳлини кўрса уларни фақат қора отлиққа чиқаришни бошлайди, токи одамлар кўзига уни адашган қилиб кўрсатишга уринади. Билмайдики азизликни Аллоҳ беради!

Етмаганидай содиқ мўминларни, холисолиллаҳ амал қилувчиларни турли лақаблар билан: террорчи, умматга хоин, жоҳиллар ва ҳаказолар билан лақаблайди. Билмайдики Аллоҳ уни ҳақ аҳли учун нишон қилиб қўйган!

Умматнинг манфаатини арзимаган фоний дунёга сотиб юборади. Ўз манфаати ва тоғутлари учун тили билан тўхтамай курашади, қаерда ҳақ аҳлининг нури кўринса сассиқ оғзи билан ўчиришга уринади;

Тили билан, нифоқ босган ақийдаси билан золимларга содиқ бўлиб уларнинг тахтига суяниб олиб ўз нифоқ босган жонини ҳақ аҳлининг нурли ҳужжатларидан ва кескир далилларидан, шиддатли бандаларидан сақлашга уринади;

Нима бўлса ҳам ундай мунофиқ Иблисга ўхшайди, у уммат заифлашганда одамларни вас-васа қилиб ботил билан ўрашга киришади, агар уммат оёққа турса, бирлашса азонни эшитган шайтондай орқасидан ел чиқариб қочиб қолади.

Умар Шоҳир