Унинг таъкидлашича, агар давлат раҳбарининг оқилона сиёсати бўлмаганида, НАТО аллақачон Украина ва бошқа яқин хориж мамлакатларида бўлган бўларди.
“Мен унинг донолигига ва сабр-тоқатига, энг ақлли одамга ҳавасим келади. Агар у эмас, балки бошқа бир президент бўлганида, Россиядан ҳеч нарса қолмасди. У йўқ қилинган бўларди. Аммо Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин, бу одам келди ва у ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйди ", - деб таъкидлади КЦМСК раҳбари.
У Қорачай-Черкесия ва умуман Россия аҳолисининг аксарияти Путин сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.
Муфтийнинг қайд этишича, асосан, руслардан иборат бўлган Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш Россиянинг зиммасида.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги махсус операцияда қатнашаётган россиялик ҳарбийлар у ерга шунчаки буйруқ билан борган эмас, улар “мамлакатимизни, Россияни ҳимоя қилади”, чунки “барча ёвузлик ўша томондан келади”.
“Фарзандларимизга Аллоҳ куч-қувват, соғлик-саломатлик берсин, уларга ҳеч нарса бўлмасин, ота-оналари бағрига соғ-омон қайтишларини дуо қиламиз. Бу йигитлар Ватанимиз олдидаги бурчларини адо этишмоқда. Худо кўрсатмасин, керак бўлса, ҳаммамиз ҳимояга чиқамиз”, - дея хулоса қилди Исмоил Бердиев ҳазратлари.