loader
Foto

Халқаро жиноий суди Россиянинг Украинага ҳужуми юзасидан тергов бошлади

Прокурор 39 давлатдан келган мурожаатлар асосида Украинадаги хатти-ҳаракатларга қарши тергов бошлаганини айтди.

“Ушбу мурожаатлар менинг идорамга 2013 йил 21 ноябрдан бошлаб Украинадаги вазият бўйича тергов бошлаш, шу тариқа ҳар қандай шахс томонидан Украина ҳудудининг исталган қисмида содир этилган ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ёки геноцид ҳақидаги олдинги ва жорий даъволарни ёритиш имконини беради.

Бир неча дақиқа олдин мен ХЖС раислигига вазият бўйича зудлик билан фаол тергов бошлаш қарорим ҳақида хабар бердим. Далил тўплаш бўйича ишимиз бошланди”, — дейилади хабарда.

28 февралдаги олдинги баёнотда таъкидланганидек, Украинадаги вазиятни дастлабки ўрганиш давомида прокурор идораси аллақачон суд юрисдиксиясига тегишли жиноятлар содир этилган деб ҳисоблаш учун асосли далилларни топган ва қабул қилиниши мумкин бўлган потенциал ишларни аниқлаган.

7 ва 8 март кунлари Халқаро судда Украинанинг Россия Федерациясига Россия томонидан Геноцид жиноятининг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияни бузганлиги бўйича даъвоси бўйича тингловлар бўлиб ўтади.