Белорус ҳарбийлари Россиянинг Украинадаги «махсус операцияси»ни қўллаб-қувватлашдан бош тортяпти ва урушга киришни истамаяпти. Светлана Тихановскаянинг матбуот котиби Анна Красулинанинг айтишича, қуролли кучлардан Кремлнинг иродасига қарши хабарлар олиняпти.
"Агар бу қисмлар Украина томон жангларга олиб чиқиладиган бўлса, Украина томонига ва армиядан қочиш имкониятини таъминлаш сўраляпти. Ҳеч ким украинларга қарши урушмоқчи эмас", - дейди Красулина. Унинг эслатишича, Александр Лукашенко доимо Беларусь биронта ҳарбий низода иштирок этмагани билан фахрланиб келган. Эни эса у, эҳтимол, ўз армиясининг Украинага қарши урушда Россия тарафида иштирок этиши борасида мустақил қарор қабул қила олмайдиган вазиятга тушиб қолган. Ҳаммаси Кремлга боғлиқ кўринади. "Ҳатто уларни итариб киргазадиган (Украинага – таҳр.) бўлишса ҳам, уларнинг иштироки самарасиз бўлади", - изоҳ беради Красулина. Ундаги маълумотларга кўра, ҳозир ҳатто Лукашенко атрофидагилар орасида ҳам уруш тарафдорлари йўқ.
Аввалроқ маълум қилинганидек, Россиянинг Украинага қарши урушидан олдин Александр Лукашенко Кремлнинг қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди ва гўёки белоруслар РФ томонида жанг қилишига шаъма қилди. Ҳозир Беларусь армияси Кремлнинг жиноий буйруқларини бажаришдан бош тортяпти, собиқ ҳарбийлар эса, ҳар қандай баҳона билан у ердан тирик кайтиш имконияти йўқ бўлган Украинага жўнатилишдан қочишга даъват қиляпти.