loader
Foto

Муҳожирларнинг Нажошийнинг душмани устидан ғалаба қозонганига хурсанд бўлишлари

Нажоший унга қарши юриш қилди. Иккови ўртасида Нил дарёси бор эди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в)нинг саҳобалари: «Ким жанг бўладиган жойга бориб, хабарни бизга етказиб келади», - дейишди. Аз-Зубайр ибн ал-Аввом: «Мен», - деди. Улар бунга рози бўлишди. Аз-Зубайр кавмнинг энг ёши эди. Саҳобалар бир мешни ҳаво шишириб бердилар, аз-Зубайр уни кўкрагига қўйиб, устида Нилнинг икки томон тўқнаш келадиган қирғоғига сузиб ўтди ва бориб жангни кузатди. Биз Нажошийнинг душмани устидан ғалаба қозонишини, юртида ҳокимлиги мустаҳкамланишини сўраб, Аллоҳга дуо қилардик. Аллоҳга қасамки, биз мана шундай ҳолатда, натижа нима бўлишини кутиб турганимизда, аз-Зубайр шошилиб келиб қолди. У кийимини ҳилпиратиб: «Хушхабар! Нажоший ғалаба қозонди. Аллоҳ унинг душманини ҳалок қилиб, унинг юртидаги ҳокимлигини мустаҳкамлади!» - деди. Аллоҳга касамки, биз ҳеч қачон бу қадар ҳурсанд бўлганимизни билмайман. Нажоший қайтди. Аллоҳ унинг душманини ҳалок қилиб, юртидаги ҳокимиятини мустаҳкамлади. Ҳабашистонда унинг ҳукмронлиги яна карор топди. Биз Расулуллоҳ (с.а.в) олдиларига, Маккага келгунимизга қадар энг яхши жойда, унинг ҳузурида бўлдик.эди.

Ибн Ҳишомнинг "Ас-Сийра ан-набавиййа" китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР