loader
Foto

Россиянинг «Яндекс» қидирув тизими дефолт ёқасида

Нидерландияда рўйхатдан ўтган Россиянинг «Яндекс» (NASDAQ ва MOEX: YNDX) компанияси геосиёсий ўзгаришларнинг компания фаолиятига таъсирини ойдинлаштириш учун ўз акциядорларига мурожаат қилди.

Хбарда таъкидланишича, на Yandex NV, на шўъба компаниялардан биронтаси, на директорлар кенгаши аъзолари ёки раҳбарият, шунингдек, асосий акциядорлар санкциялар объекти санлмайди.

Компания ҳозирда экспорт назоратининг янги қоидаларини таҳлил қилишаётганини айтди. "Маълумотлар марказининг жорий қуввати ва оператсиялар учун муҳим бўлган бошқа технологиялар бизнесни камида кейинги 12-18 ой давомида одатдагидек давом эттиришга имкон беради", дейилади нашрда. "Бизнинг бизнесимизда қўлланиладиган аппарат, дастурий таъминот ёки бошқа технологияларни етказиб беришда узоқ муддат узилишлар юзага келган тақдирда, агар муқобил манбалар топилмаса, вақт ўтиши билан бизнинг фаолиятимизга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин."

Баёнотда айтилишича, компаниянинг қимматли қоғозлари Nasdaq да савдолари беш иш кунидан кўпроқ муддатга тўхтатилгандан сўнг бондлар эгалари облигацияларни номинал бўйича сотиб олиш ва ҳисобланган фоизларни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Гап 0,25 фоиз ставка билан 2025 йилда тўланадиган 1,25 миллиард долларлик облигациялар ҳақида кетмоқда. “Яндекс Группа умуман олганда ҳозирда нотларни тўлиқ қайтариб олиш учун етарли ресурсларга эга эмас”, — дейилади баёнотда. "Агар бизга Россиядаги шўъба корхоналаримиздан қўшимча маблағларни Нидерландиядаги бош компаниямизга тақсимлашга рухсат берилмаса, Яндекс облигацияларнинг катта қисмини қайтариб олиш учун етарли маблағга эга бўлмайди."

2022 йил 28 февраль ҳолатига кўра, Яндекс хорижий валютада тахминан 615 миллион доллар (Россиядан ташқарида 370 миллион доллар) ва тахминан 47 миллиард рубл пул маблағлари ва рублдаги эквивалентларига эга эди.

Облигацияларнинг номинал қийматида сотиб олиниши қисқа муддатда молиявий ликвидлик ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатиши ва компаниянинг бошқа мажбуриятларини бажариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, дейилади мурожаатда. Компания санкциялар ва экспорт назорати соҳасидаги ўзгаришларни, шунингдек, Россиядаги макроиқтисодий иқлимни диққат билан кузатишда давом этмоқда.