Давлат Думаси Россия ҳарбийларининг хатти-ҳаракатлари ҳақида била туриб ёлғон маълумот тарқатганлик учун жазолаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига янги 207.3-модда киритилади. Бунинг учун максимал жазо 15 йил қамоқ кўзда тутилган.
Худди шу қонун лойиҳасида "Россия Федерацияси ва унинг фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш, халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида" Россия қуролли кучларини қўллашни "обрўсизлантириш" ва "тўсқинлик қилишга чақириш" учун жарималар киритилади. Максимал жазо - беш йил қамоқ.
Қонун шунингдек, Россияга қарши санкциялар қўллаш чақириғи учун жазони ҳам киритади.
Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин мазкур қонун Федерация Кенгаши томонидан 4 март куни кўриб чиқилиши ва дарҳол Россия Федерацияси Президентига имзолаш учун юборилишини айтди. Сўнг Путинга юборилди ва Президент ҳам имзо чекди.