loader
Foto

Путин Украина билан хатога йўл қўйди, бу ҳокимиятни йўқотишга олиб келиши мумкин – Bloomberg

Папичнинг фикрига кўра, Россия президенти унинг қўшинлари ва мамлакати моддий имкониятлари чекланганини ҳисобга олмади, бундай қарор қабул қилишда уларга эътибор қаратиш шарт эди. Шунингдек вазиятга Украина жиддий қаршилик кўрсатаётгани ҳам таъсир этади.

Охир-оқибат, бу омиллар Путиннинг Россия етакчиси сифатида муваффақиятсизликк учрашига оиб келиши мумкин.

"Биринчидан, украинлар жуда қаттиқ жанг қилишяпти. Иккинчидан, рус ҳарбийлари ҳақиқий урушларни олиб боришда тажрибага эга эмасдилар. Учинчидан, Украина бостириб учун жуда қийин жой.

Мен, албатта, Украинада рўй бераётган нарсаларни жуда даҳшатли, деб ўйлайман, лекин умид ҳам йўқ эмас. Биз узоқ вақтдан бери кўрмаган нарсамизга гувоҳ бўлмоқдамиз - янги миллий ўзига хослик туғилишини кўрмоқдамиз. Гап шундаки, биз ҳозирда Украинада кўраётган нарса - бу чинакам ўзини англайдиган миллатнинг туғилиши.

Ва менимча, бу ҳақиқатан ҳам келгуси ўн йил ичида жуда қизиқарли инвестиция имконияти бўлиши мумкин, агар улар бу ишғол қилишга бўлган уринишни қайтарса ва келажакда мустақилликка эга бўлса.

Бу катта мамлакат, у Европада жойлашган ва унинг салоҳиятлари катта".

Папич «Путинга 12 ой бериши»ни қўшимча қилди, чунки сиёсатчилар фавқулодда ёмон қарор қабул қилганда ва ўз имкониятлари чекланганини писанд қилмаганда, уларни жазо кутади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР