Намойишчилар Украинани қўллаб-қувватлашини билдириб, мадҳияни куйламоқда ва Россияни урушни тугатишга чақирмоқда, деди ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Антон Геращенко.
"Акция бошланганда 6 мингдан ортиқ одам тўпланган эди. Митинг бўлиб ўтаётган Сари-Арка кинотеатри ортидаги майдонга кираверишда катта тирбандликлар бор. Одамлар келишда давом этмоқда", дейди гувоҳлар.