loader
Foto

Ирпендан эвакуация қилиш пайтида рус қўшинлари тинч аҳолига қарата ўт очди: ўлганлар бор

Бу ҳақда Озодлик радиоси мухбири хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, камида уч киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган. Яна бир киши жароҳат туфайли оғир аҳволда.

Нашр мухбирининг хабар беришича, миномётлардан ўт очилган бўлиши мумкин. Ҳалок бўлганлар орасида бир оила аъзолари ҳам бўлиши мумкин.

Украиналик фотограф Андрей Дубчак рус қўшинлари Ирпендан чиқиб кетмоқчи бўлган тинч аҳолига атайлаб ўт очган лаҳзани суратга олди.

“Кўз ўнгимда бир аёл ҳалок бўлди, бир ўғил бола, бир ўсмир қиз, бир эркак жуда оғир яраланди. Бу бир оила бўлса керак...” — деди мухбир.

Сўнгги кунларда Киевнинг чекка ҳудудлари рус қўшинлари томонидан кенг кўламли вайрон қилинди, хусусан, Ирпен, Буча, Гостомел, Бородянка, Васильков, Ворзел ракеталар билан бомбардимон қилинди.

Россия ўз ҳудудида Украинага қарши тажовузкор уруш олиб бораётганини инкор этади ва буни “демилитаризация ва денацификация”га қаратилган “махсус операция” деб атайди. Кремль аввалроқ “операция” деб аталаётган пайтда Украинадаги тинч аҳолига тегмаслигини айтган эди.