Путин Россия томони Украина расмийлари ва хорижий ҳамкорлар билан “можарони ҳал қилиш” учун мулоқотга тайёрлигини билдирди. У украиналик музокарачилардан “янада конструктив ёндашув”ни талаб қилди.
Шу билан бирга, россиялик диктатор “махсус операция” деб аталмиш операцияни тўхтатиш, агар Киев ҳарбий ҳаракатларни тўхтатса ва “Россиянинг ҳаммага маълум талаблари”ни бажарсагина мумкин бўлишини айтди.
Путин, шунингдек, “махсус операция режа бўйича ва жадвалга мувофиқ давом этмоқда” деган тезисини яна бир бор таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, россияликларнинг аниқ зарбалари гўёки фақат ҳарбий инфратузилма объектларига берилган.
Россия ва Туркия президентлари икки давлат дипломатик ва ҳарбий идоралари ўртасидаги алоқаларни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.
Эрдўған Путин билан суҳбат чоғида унга Украина президенти Владимир Зеленскийнинг учрашишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларини етказди.