loader
Foto

Британиянинг ортидан АҚШ Украина билан урушда россияликлар кимёвий қурол қўллаши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда

"Биз Россиянинг гўёки Америка биологик қурол лабораториялари ва Украинада кимёвий қурол ишлаб чиқариш ҳақидаги нотўғри баёнотларини кўряпмиз. Хитой расмийлари ҳам бу фитна назарияларини такрорлаганини кўрдик».

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар кимёвий қуроллар тўғрисидаги Конвенция ва биологик қуроллар тўғрисидаги Конвенция бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилади, шунинг учун у бундай қуролга эга эмас ва уларни ишлаб чиқиш билан шуғулланмайди.

"Айнан Россия кимёвий қурол ишлатишнинг узоқ тарихига эга, шу жумладан Алексей Навальний каби Путиннинг сиёсий душманларга суиқасд уринишлари ва заҳарлаш пайтида. Айнан Россия Сурияда бир неча бор кимёвий қурол ишлатган Асад режимини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Айнан Россия биологик қурол дастурини халқаро ҳуқуққа зид равишда узоқ вақтдан қўллаб-қувватламокда", - дейди Оқ уй матбуот котиби.

У энди дунё Россия Украинада кимёвий қурол ишлатиши мумкинлигига тайёр бўлиши кераклигига амин: "Буларнинг барчаси Россиянинг Украинага қасддан, асоссиз ва оқлаб бўлмайдиган ҳужумини оқлашга уриниши аниқ ҳийла-найрангдир. Бу яққол қонуният".