Босиб олинган Қримда, Россиянинг 24 февралда бошланган Украинага кенг кўламли ҳарбий босқинидан кейин сотувга қўйилган квартиралар сони кескин ошди, Россия ФСБси эса, зудлик билан оилаларини яриморолдан олиб чикмоқда.
Бу ҳақида Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу Украинада Россия армияси муваффақиятсизликка учраётганининг яна бир далилидир. Босқинчилар "тарихнинг ўзи титраб кетадиган даҳшатли, ҳалокатли ва шармандали якун кутмоқда", деб таъкидлади Арестович.
"Улар мағлубиятининг куртаклари аллақачон пайдо бўлган", - дея қўшимча қилди ОП раҳбарининг маслаҳатчиси.
Шу билан бирга, "Украина сейчас" Telegram канали сотувга қўйилган квартираларнинг кескин ўсишини тасдиқловчи харитани эълон қилди.
Бу сўнгги беш кун ичида сотувга қўйилган кўчмас мулкларни кўрсатади. Бутун яриморолда квартираларни сотишга ҳаракат қилишмоқда, лекин энг кўп жанубий, жануби-шарқий ва жануби-ғарбий соҳилида содир бўляпти.
Аввалроқ омавий ахборот воситалари ФСБнинг бир қисми Путинга қарши кайфиятда экани ҳақида хабар берганди. Бундан ташқари, Кремл раҳбари Белорусия Президенти Лукашенко хиёнат қилишидан қўрқади. Босқинчи мамлакат президенти ўзини атрофидагилардан ажратиб қўйди ва белорус режими раҳбарини назорат қилишни буюрди.
Бундан олдин нашрлар Путин Россияда "давлат тўнтариши" тайёрлаётган Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгудан қўрқаётганлиги ҳақида ёзишган эди.