loader
Foto

Туркманистондаги озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар

«Охирги кунларда нон жадвал бўйича келтирилмаяпти, шу сабабли одамлар нон ортилган машина келишини узоқ вақт, баъзида кучли ёмғир остида кутиб қолишларига тўғри келяпти. Одамлар ёмғирдан дўконга яқин жойдаги уйлар панасида сақланиб, машина келиши билан югуриб бориб уни ўраб олмоқда ва дўконга туширишга ҳам қўймасдан тўғридан-тўғри машинадан сотиб олмоқда», - дейилади мақолада. Келтирилган нон ҳаммага ҳам етмаслиги сабабли битта одамга фақат бир дона нон сотиляпти. Шу сабабли одамлар дўконга бутун оиласи билан кўчиб келмоқда.

Вазиятни шу ҳам мураккаблаштирадики, яқингача нон харид қилиш мумкин бўлган айрим давлат дўконлари ишамаяпти. Бундай шароитда хусусий дўконларда ноннинг нархи осмонга кўтарилиб кетди ва айрим жойларда давлат нархларидан 6 баравар қимматга сотиляпти. Туркманистонда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришдаги узилишлар билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги илк хабарлар октябрда пайдо бўлганди. Хусусан, бунай муаммолар Марв вилояти, Байрамали, Йолетен, Туркменгала ва Мурғаб шаҳарларида қайд этилган

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР