Тинч аҳоли бошпана топган масжид шаҳардаги Султон Сулаймон масжиди эканлиги ва масжид Россия томонидан бомбалангани қайд этилди.
Маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, элчихона Россия кучлари эрта тонгдан шаҳарни, жумладан, масжидни ўққа тутгани ҳақида хабар берди.
Ҳозиргача Украинадан 13 719 нафар Туркия фуқароси эвакуация қилинган.
Сўнгги кунларда Мариуполда қамалиб қолган тинч аҳолини эвакуация қилишга уринишлар Россия ҳужумлари туфайли муваффақиятсизликка учради.